Published September 26, 2023 | Version pdf
Conference paper Open

Босқинчилик жиноятларини профилактика қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда прокуратура органларининг ўрни

Description

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида тезкор-қидирув фаолиятни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган[1].

Мазкур Қонунда жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат предмети (27-модда), бу соҳада прокурорнинг ваколатлари (28-модда), прокурор назорати ҳужжатларининг турлари (37-модда), уларни қўллаш тартиби ва мақсадлари (38-42-моддалар) кўрсатилган.

Прокурор назорати ҳужжатлари мазкур Қонуннинг 56-моддасига кўра, ваколатли прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Прокурор назорати ҳужжатлари қонун бузилишини амалда бартараф этиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, қонунга зид бўлган ҳужжатни бекор қилиш, қонун бузилишининг моҳиятини тушунтириш, уларга барҳам бериш чорасини кўриш, айбдор шахслар доирасини аниқлаш ва қонун бузилишининг хусусиятига қараб айбдорларнинг жавобгарлик масаласини белгилаш, профилактик таъсир ўтказиш ва жамоатчилик фикрини шакллантиришга йўналтирилади.

 

[1] Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни, 4-модда// URL: http://www.lex.uz

Files

STEP..Босқинчилик жиноятларини профилактика қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда прокуратура органларининг ўрни.pdf