Published July 20, 2023 | Version v1
Journal article Open

ҚИРҒИЗ ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА НАШР ЭТТИРИЛИШИ

Description

АННОТАЦИЯ

Эртаклар  болалар фольклорининг алоҳида асосий бир қисми сифатида умумхалқ оғзаки ижоди таркибида ўзининг такрорланмас ўрнига эга жанр ҳисобланади.

Ушбу мақолада қирғиз халқ оғзаки ижоди ҳазинасининг энг қадимий, ранг-баранг, кенг қамровли, бетакрор жанри ҳисобланган эртакларнинг ўрганилиши, тўпланиши ва уларнинг нашр эттириш масалаларига эътибор қаратилган. Қадимдан қирғиз халқининг оғзаки ижоди ҳам бошқа халқлар сингари оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ноёб умуммиллий мерос ҳисобланади. Қирғиз халқида эзгу фазилатларга даъват этувчи, ҳалол меҳнатга, адолатга, яхши хулқ-атворга чорловчи, таълим ва тарбияни асосий ғоя сифатида кўрсатувчи эртаклар жуда кўп. Уларни сўзга чечан, ақли теран, маънавияти бой ирчи, оқин, шажарачи, эртакчи, қўшоқчи қаби юксак истеьдод соҳиблари янада ривожлантириб, бойитиб, сақлаб келишган.

Қирғиз халқ эртакларини халқ орасидан тўплаб, ўрганиб, таснифлаш ва чоп эттириш ишлари, асосан, ХХ аср бошларидан изчил йўлга қўйила бошлади. Ч.Валиханов, В.Радлов, К. Мифтаков, Т.Молдо, М.Мусулманкулов, М. Багданова ва бошқаларнинг асарлари  шулар жумласидандир.

Калит сўзлар: Фольклор, эртак, эртакчи, тасниф, илимий асар, сеҳрли эртак, нашр эттириш.

Files

010 ТТТ vol 3-6.pdf

Files (478.8 kB)

Name Size Download all
md5:d2b52c3390d1678cdcc72119bfdd982b
478.8 kB Preview Download