Published June 15, 2023 | Version v1
Journal article Open

ЁШЛАРДА ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ ВА ХУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШДА ХУҚУҚИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ

Description

Аннотация. Мақолада жамият хаётига демократик қадриятларни сингдириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёш авлодни тарбиялашнинг нечоғлик зарурат эканлиги, бу жараёнда хуқуқий қадриятларнинг ўрни ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилган.

Таянч сўз ва тушунчалар: фуқаролик жамияти, фаол фуқаролик позицияси, ҳуқуқий қадрият, хуқуқий маданият, фуқаролик бурчи, фуқаролик масъулияти, ёшлар, ёшларга оид давлат сиёсати, инсон хуқуқлари ва эркинликлари.

 

Бугунги кунда республикамиз ёшларида фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг долзарблиги ва ахамияти шундаки, хуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш, давлат бошқарувини демократик тамойиллар асосида ташкил этишни такомиллаштириш, инсон хуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва хуқуқ-тартиботни мустахкамлаш кўп жихатдан бугунги кун ёшларининг фуқаролик позициясига, хуқуқий маданиятига хамда уларнинг ижтимоий ва хуқуқий тафаккурида хуқуқий қадриятларларнинг қанчалик шаклланганлигига боғлиқдир.  Бу жараённинг накадар мухтмлигини кишилик жамиятининг сўнги йиллардаги тарихий тараққиёти яққол кўрсатиб берди.

Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этишини инобатга олиб, олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларимизни амалга оширишда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш зарур. Зеро, фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларгина жамиятнинг асосий мақсадлари нимадан иборат эканлигини тушуниб, халқ ва жамият олдидаги масъулиятини чуқур англайди.

Хўш, ёшларнинг фаол фуқаролик позицияси тушунчаси нимани ифодалайди?  Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига кўра;

ёшлар (ёш фуқаролар) - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслардир[1].

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «фаол» (арабча «ҳаракат қилувчи, таъсирчан») сўзига қуйидагича таъриф берилган:

бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат билан, астойдил киришадиган, ишчан;

бирор жамоанинг ижтимоий ҳаёти, фаолиятида астойдил, берилиб ишлайдиган, жамоатчи; ҳаракатчан, кўп ҳаракат қиладиган[2].

Фуқаролик – фуқаро эканлик; фуқароларга оидлик; фуқаронинг ҳуқуқий ҳолати деган маъноларни беради[3].

Позиция (лотинча positio – ҳолат, вазият):

ҳар қандай кимса ёки нарсанинг тутган ўрни, ишғол қилиб турган жойи, мавқеи, ҳолати, вазияти;

         -қўшиннинг мудофаа ёки ҳужум қилиш мақсадида эгаллаб турган ва муҳандислик нуқтаи назаридан жиҳозланган ер майдони;

-шахмат ва шашка ўйинида доналарнинг жойлашиш ҳолати;

-бирор масалада тутилган йўл, нуқтаи назар; воқеа-ҳодисанинг муайян баҳоси[4] деган маъноларда келади.

Ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш – ҳар бир ёшда ўз халқининг урф-одатлари, миллий давлатчилик тарихи, маънавий ва хуқуқий қадриятлари, миллий бойликлари ва истиқболини билиш ва қадрлаш, ундан фахрланиш, юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги учун дахлдорликни ҳис қилиш, ўз ҳуқуқ ва эркинликлари билан биргаликда бурч ва мажбуриятларини яхши билиш ҳамда уларни тўлақонли амалга ошириш, ҳар қандай ҳолатда ҳам миллий манфаатларни ҳимоя қила олиш фазилатларини хамда давлат хокимиятини шакллантириш ва бошқаришда, жамоатчилик назоратини ўрнатишда, сўз ва матбуот эркинлигини  таъминлашда, хуқуқ тартиботни мустаҳкамдашда фаол иштирок этиш туйғуларини тарбиялаш демакдир.  

Фикримизча ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда қуйидаги омиллар хал қилувчи аҳамиятга эга бўлади;

-ёшларнинг хуқуқий онг даражаси,

-хуқуқий маданият даражаси,

-жамият ва давлат манфаатларини чуқур англаб етиши,

-Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги учун дахлдорликни хис қилиш,

-инсон хуқуқ ва эркинликларни олий қадрият сифатида эъзозлаш,

Ёшларнинг қонунларга риоя этиши ва бажариши, жамият хаёти ва давлат фаолиятини тартибга солувчи хуқуқий нормалар мохиятини чуқурроқ англаб етиши уларнинг  ҳуқуқий онгига, жамият ва давлат манфаатларини чуқур тушуниб етиб, ижтимоий ва шахсий бурч, давлат ва жамият олдидаги жавобгарлик туйғуларида намоён бўлади. Ёшлар қонун меъёрларига жазоланишдан қўрқиб эмас, балки ихтиёрий равишда амал қилишлари зарур. Бу уларнинг ички эътиқодларига айланмоғи лозим. Қонунларга риоя қилиш одати чуқур англанган эҳтиёж бўлмоғи керак. Бунинг учун ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш лозимдир.

Ҳуқуқий маданият тушунчаси жамият маънавий ҳаёти янгиланишининг мураккаб ва кўп қиррали ҳодисасидир. Ҳуқуқий маданият фуқаролар ва турли ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг жамиятда ўрни ва муносабатларига доир турли хил қарашлари, тасаввурлари, ғоялари қонуний асосларининг ифодасидир. Ҳуқуқий маданият ҳуқуққа доир қонуний асосларга мос ҳолда унинг маданиятда ифодаланишидир; белгиланган ҳуқуқий меъёр ва қонунларга мос ҳолдаги фаолият, қарашлар мажмуидир, у маданиятни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлайди, унинг қонуний асоси бўлиб ҳизмат қилади. Ҳуқуқий маданият қонунларни маданият орқали ифодаланиши ёки маданиятни қонунга мос намоён бўлиши, ҳуқуққа доир қарашлар, тасаввурлар мажмуидир.

Кучли фуқаролик жамиятига эришиш учун фуқаролар (жумладан, ёшлар) ўз ҳуқуқ ва эркинликлари билан бирга бурч ва мажбуриятларини яхши билишлари зарур. Зеро, инсон ҳуқуқи ва асосий эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг етакчи тамойиллари сирасига киради. Шу сабабли, бугунги ривожланган дунёда ҳар бир давлат инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, хавфсизлиги, яшаш шароитини таъминлаш борасидаги халқаро миқёсда қабул қилинган ҳужжатларни ратификация қилган.

Юқорида баён этилганлардан кучли фуқаролик жамияти ва демократик давлат қуриш, халқимизнинг эзга орзу умидлари ва фаровонлигига эришишда ёшларда фаол фуқаролик позициясини ва хуқуқий маданиятни шакллантиришнинг ахамияти беқиёслигидан келиб чиқиб, уларда мазкур фазилатларни тарбиялашда хуқуқий қадриятларнинг ўрнини тахлил қилишга харакат қиламиз. 

Хуқуқий қадрият - ижтимоий қадриятнинг бир шакли бўлиб, қадри ятлар инсон учун қадрли моддий ва маънавий неъматлар мажмуи дея талқин этиладиган бўлса, хуқуқий қадриятлар хуқуқнинг қадрият даражасидаги ифодасидир. Хуқуқ қачон қадрият мақомига эга бўлади? Хуқуқ ижтимоий хаётда хурлик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва фаровонлик, эркинлик ва масъулият кўрсаткичи сифатида ўз ўрнига эга бўлса, инсонлар томонидан қадрланса, эъзозланса, ардокланса, унга ихтиёрий риоя этилсагина қадрият сифатида тан олинади.

Шундан келиб чиқиб, хуқуқий қадриятни қуйидагича таърифлаш мумкин: Хуқуқий қадриятлар - бу инсонлар, жамият ва давлат ўр­ тасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда фуқаролар томонидан эъзозланадиган, қадрланадиган, уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган хуқуқий нормалар, ғоялар, қарашлар, институтлар, принциплар ва ходисалардир. Хуқуқий қадрият - ижтимоий му­ носабатларни самарали тартибга солишга, жамиятда қонун устувор лиги ва адолат тантана килишига, инсон хуқуқлари ва эркинликлари собитқадамлик билан таъминланишига, юксак хуқуқий онг ва маданият шаклланишига хизмат қиладиган хуқуқий ходиса[5].

         Хуқуқий қадриятга юқорида берилган таърифдан келиб чиқиб, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умухалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси хам олий хуқуқий қадрият хисобланади.

         Ёшларнинг фуқаролик позицияси ва хуқуқий маданиятини юксалтириш

уларнинг ижтимоийлашуви жараёнида амалга оширилади, аксарият холларда бу ўз-ўзидан ёки ижтимоий тармоқлар орқали содир бўлади ва керакли самарали натижа бермайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Конституциясини хам “Конституциявий хуқуқ” фани доирасида умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ва олий таълим муассасаларининг барча таълим йўналишларида дарслик сифатида ўқитиш мақсадга мувофиқ бўлади.

         Конституцияда давлатнинг “ижтимоий” “хуқуқий” “дунёвий” мақомининг белгилаб қўйилиши, “Давлат суверинети” “Халқ хокимиятчилиги”. “инсон хуқуқ ва эркинликлари”, “сиёсий хуқуқлар” “мулк дахлсизлиги”, “айбсизлик призумпцияси”. “Миранда қоидаси”, “қонун устиворлиги”, “хокимиятлар бўлиниши” каби демократик қадриятлар онгу-шууримизга сингиб бормоқда. Энг мухими Конституция қоидалари хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ғоялари билан йўғрилганлигидир.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган инсонпарварлик умуминсоний қадриятлар, масалан: 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1966 йил 16 декабрдаги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Фуқаролик тўғрисидаги халқаро пакт ва 1966 йил 16 декабрдаги Сиёсий ҳуқуқлар ва шунга ўхшаш бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари  янги тахрирдаги Конституциямиздда ўз аксини топган. 

Шунга кўра, биз қураётган янги жамият Ўзбекистон халқи учун муносиб фаровон турмушни, инсон хукуклари ва эркинлик лари адолат мезонлари асосида кафолатланишини, миллий ва хуқуқий кадриятларимиз хамда маданиятимиз кайта тикланишига, шахснинг маънавий-ахлокий камолотини таъминлаб беради.     

         Ёшлар онгига Ўзбекистон Республикаси „Сайлов кодекси“ „ Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисидаги“ қонуни каби норматив-хуқуқий қадриятлар орқали сиёсий хуқуқларнинг қадрият сифатида сингдирилиши, уларнинг давлат хокимиятини ташкил этиш ва бошқариш, жамият ва давлат хаётининг мухим масалалари бўйича қонун ва қарорлар қабул қилиш мақсадида ўтказиладиган умумхалқ референдумларида фаол иштирокининг кафолати бўлиб хизмат қилади. 

Айнан қо нун воситасида ижтимоий муносабатларни олий даражада хуқуқий тартибга солиш амалга оширилади. Конституция ва конунлар ёрда мида инсон хуқуқлари ва эркинликлари ўрнатилади хамда ишончли тарзда кафолатланади. Эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда жамият хаётини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, судлар мустақиллигини таъминлаш, ўз-ўзини бошқариш органларининг мустақил фаолиятини ташкил этиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашга доир қатор норматив-хуқуқий хужжатлар қабул қилинди.

Ушбу  норматив-хуқуқий хужжатларнинг барчаси жамиятимиз қўлга киритган ижтимоий, маънавий-хуқуқий қадриятлардир. Уларда халқнинг табиатига, менталитетига мос ва унинг манфаатини акс эттирувчи коидалар, ижобий меъёрлар ўз ифодасини топган. Конун билан мустахкамланган меъёрий кадриятлар  ёшлар онгига осон сингади ва уларнинг хулк-атворини, хатти-харакатларини йўналтириб турувчи  асосий қоидаларга айланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни. 2016 йил 16 сентябрь ЎРҚ 406-сон.
  2. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2008. -325-б.
  3. Ўша жойда, 369-б.
  4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2007. -325-б.
  5. Nuriddin Akramkulovich Saidkulov (2020). THE IMPACT OF THE REFORMS ON THE POLITICAL CULTURE OF YOUTH. Academic research in educational sciences, (1), 152-156. doi: 10.24411/2181-1385-2020-00022
  6.  Akramovich, Saidkulov N. "The Effect of Dynamic Changes in Society on the Political Culture of Youth." European Journal of Humanities and Educational Advancements, vol. 1, no. 2, 2020, pp. 7-9.
  7.  Akramkulovich, S. N. (2020). Important Tasks for the Development of Youth Political Culture: Problems and Solutions. International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(5), 494-497.
  8.  Akramkulovich, S. N. (2020). International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding.
  9.  Саидкулов, Н. А. (2020). ЁШЛАР СИЁСИЙ МАДАНИЯТИНИ КРЕАТИВ ЁНДАШУВ АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ. МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ КОНСЕНСУС, 1(1).
  10.  Эргашев, И., & Худайназаров, А. У. (2020). ЎЗБЕКИСТОН ЖАМИЯТИ БОШҚАРУВИДА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МАЪНАВИЙ ОМИЛЛАРИ. Журнал Социальных Исследований, 3(5).
  11.  Жиянмуратова, Г. Ш. (2020). ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАРОИТИДА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ДИНАМИКАСИ. ЖУРНАЛ СОЦИАЛЬНЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ, 3(1).
  12.  Хонимов, Ш. (2020). ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, 3(9).
  13.  Абдуназаров, С. (2020). ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, 3(7).
  14.  Akramkulovich, S. N. (2020). METADOLOGICAL ASPECTS OF THE DEVELOPMENT OF YOUTH POLITICAL CULTURE ON THE BASIS OF INNOVATIVE-CREATIVE APPROACH. Восточно-европейский научный журнал, (5-5 (57)), 39-42.
  15.  Saidkulov, N. A. (2020). The Impact of the Reforms on the Political Culture of Youth. Academic research in educational sciences, (1), 152-15
  16.  Akramovich, S. N. (2020). The Effect of Dynamic Changes in Society on the Political Culture of Youth. European Journal of Humanities and Educational Advancements, 1(2), 7-9.
  17.  Akramkulovich, S. N. (2020). Important Tasks for the Development of Youth Political Culture: Problems and Solutions. International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(5), 494-497.
  18.  Саидкулов, Н. А. (2020). ЁШЛАР СИЁСИЙ МАДАНИЯТИНИ КРЕАТИВ ЁНДАШУВ АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ. МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ КОНСЕНСУС, 1(1).
  19. Одилқориев Х.Т. Якубов Ш.У. Миллий хуқуқий тизим ва хуқуқий қадриятлар. Т.2010 йил. 121-бет

 

                           

 

        

 

 

 

[1] Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни. 2016 йил 16 сентябрь ЎРҚ 406-сон.

[2] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти,                      2008. -325-б.

[3] Ўша жойда, 369-б.

[4] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти,                         2007. -325-б.

[5] Одилқориев Х.Т. Якубов Ш.У. Миллий хуқуқий тизим ва хуқуқий қадриятлар. Т.2010 йил. 121-бет

Files