Ижтимоий барқарорликни таъминлашда миллатлараро тотувликнинг ғоясининг ўрни.
Description
Аннотация
Мақолада бугун биз яшаётган дунёдаги барча давлатлар учун миллатлараро муносабатлар масаласи долзарб аҳамият касб этиши, чунки, миллатлараро муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилиши мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаб бериши, ана шу маънода оладиган бўлсак, мустақил Ўзбекистонимизда ҳам бу масала доимо эътибор марказида бўлиб келаётганлиги таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: миллат, халқ, тотувлик, бирлик, ҳамжиҳатлик, тараққиёт.
Аннотация
В статье анализируется, что вопрос межэтнических отношений имеет актуальное значение для всех стран мира, где мы сегодня живем, ведь правильное налаживание межэтнических отношений обеспечивает великое будущее страны, а в В этом смысле этот вопрос всегда находится в центре внимания в нашем независимом Узбекистане.
Ключевые слова: нация, народ, согласие, единство, солидарность, развитие.
Abstract
In the article, it is analyzed that the issue of inter-ethnic relations is of urgent importance for all the countries of the world where we live today, because the correct establishment of inter-ethnic relations ensures the great future of the country, and in this sense, this issue is always in the center of attention in our independent Uzbekistan.
Key words: nation, people, harmony, unity, solidarity, development.
КИРИШ
Биз бугун яшаётган дунёдаги барча давлатлар учун миллатлараро муносабатлар масаласи долзарб аҳамият касб этади. Зеро, миллатлараро муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилиши мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаб беради. Ана шу маънода оладиган бўлсак, мустақил Ўзбекистонимизда ҳам бу масала доимо эътибор марказида бўлиб келган. “...Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф – одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”.[1] Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти Ислом Каримов Республикага рахбар бўлиб келган дастлабки кунларданоқ миллатлараро муносабатларнинг жиддийлигини тушуниб етган ва бу масалани оқилона ҳал эта олган. 1-Президентимизнинг ўз пайтидаги доно сиёсати самараси улароқ юртимизда бугун тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда.
АСОСИЙ ҚИСМ
Шу боис, “Биз барчамиз мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ана шу том маънодаги бебаҳо бойлигимизни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш борасидаги хизматларини яхши биламиз ва қадрлаймиз”[2] Ҳозирда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч тотув яшаб келмоқда. Уларнинг аҳилликда яшашлари нафақат давлатимиз, балки минтақа миллий тараққиётида муҳим омил бўлиб, шу жойда тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Мамлакатимиз ҳудудида қадим-қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмагани халқимизнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади.
Маълумотларга кўра, юртимизда истиқомат қилаётган миллат, элат, ва этник гуруҳларнинг вакилларининг ҳар бири ўз миллий маданий урф-одатлари, анъаналари, тили, конституциявий ҳуқуқий тенгликка эга[3]. Буни яққол исботларидан бири бу - айни кунларда Ўзбекистонда 137 та миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда барча миллат вакилларига тенг ҳуқуқли муносабат давлат қонуни билан мустаҳкамланган. Бунинг ижобати мактабларимизда 7 та миллий тилда ўқитиш ишлари, 12 тилда телевизион кўрсатувлар намойиш этилиб ва 10 дан ортиқ тилда оммавий ахборот нашрлари фаолият кўрсатмоқда. Турли миллат вакилларининг бадиий, ижодий тадбирлари, кўргазмалари, бир томондан, айни миллатнинг Ўзбекистон фуқароси сифатида ўз ўрни борлигини кўрсатса, иккинчи томондан, шу заминда яшовчи барча миллатларнинг Ўзбекистон халқи - Ўзбекистон фуқароси эканлигини намоён этувчи, мустаҳкамловчи миллий ғоя атрофида бирлашувига олиб боради[4]. “Улар умумий ўйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришга муносиб ҳисса қўшмоқда”[5]. Халқ тушунчаси ранго-ранг миллатлар ва элатлар, шунингдек, турли дин ва ирққа мансуб инсонларни ўзига қамраб олади. Демак, ҳар бир инсон ва айни вақтда ўз халқи ўз Ватанининг фарзанди ҳамдир Ўзбекистондаги аҳиллик дўстлик ва ҳамкорлик ўзининг чуқур тарихий илдизларига ва асосига ҳам эга. Бу асослар мамлакатимиз Конституциясида мустаҳкамланиб қўйилган. Хусусан, унинг 18 моддасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдир», - деган қоида мустаҳкамланиб қўйилган.
Биринчидан, фуқароларнинг миллий мансубликларидан қатъий назар қонун олдида тенглиги мустаҳкамланган;
Иккинчидан, фуқароларнинг диний, эътиқодий фарқларидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги таъкидланган. Диний қадриятлар миллат маънавиятининг ажралмас қисми эканини инобатга оладиган бўлсак, мазкур қоиданинг ҳаётий-амалий аҳамияти ойдинлашади.
Шу нуқтаи назардан, республикамиз миллий сиёсатининг асосий тамойиллари ҳаётда ҳам ўз ифодасини топаётганини таъкидлаш зарур. Хусусан, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги амалиёт ҳақида гап кетар экан, истиқлол юртимиздаги турли миллат ва элат вакилларига ўзининг тарихий ватанлари билан алоқалар ўрнатишга имкон берганини қайд этиш лозим. Ўрнатилган алоқалар она тилини ўқитиш ва ўрганишни йўлга қўйиш, турли қўлланмалар ва адабиётларни ўз вақтида қўлга олиш, ёшларни таълим олиш учун ривожланган мамлакатлар ва баъзан эса уларнинг тарихий ватанига юбориш имкониятларини яратди[6]. Шунингдек, кенг қамровли маданий-маърифий дастурларни амалга ошириш учун шароит юзага келди.
ХУЛОСА
Бу соҳада кейинги йиллардаги энг катта ютуғимиз умумий уйимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир[7]. Одамларимиз онгида ана шу қадрият ва унинг ўзгармас аҳамияти тушунчаси кун сайин ошиб бораётганлигидир дейиш мумкин. Ўзбекистонимиз бой, турфа маданиятлар гуллаб-яшнаётган мамлакатлардан бири экани ҳар биримизга ифтихор бахш этади. Олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат туфайли республикамизда қарор топган тинчлик, ижтимоий тотувлик, ўзаро ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Республика байналминал маданият маркази ва миллий маданият марказларининг фаолияти “Ҳар биримизда кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда”[8].
АДАБИЁТЛАР
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқи. Халқ сўзи. 2017 йил, 25 январь. №18.
- Бахриддин Лутфуллаевич Салимов, Одилбек Дониёр Ўғли Бозорбоев, Хусниддин Равшанбек Раджапбаев (2022). ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР. Academic research in educational sciences, 3 (11), 286-291.
- Салимов Б. Л., Мазбутов Д., Жўраев А. (2022). ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТЕНГЛИК ВА ТЕНГСИЗЛИК ҚОНУНЛАР ВА УРФ -ОДАТЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ. Journal of Integrated Education and Research, 1(6), 11–17.
[1] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 4 – модда.
[2] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқи. Халқ сўзи. 2017 йил, 25 январь. №18.
[3]Салимов Б. Л., Мазбутов Д., Жўраев А. (2022). ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТЕНГЛИК ВА ТЕНГСИЗЛИК ҚОНУНЛАР ВА УРФ -ОДАТЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ. Journal of Integrated Education and Research, 1(6), 11–17.
[4] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов, Одилбек Дониёр Ўғли Бозорбоев, Хусниддин Равшанбек Раджапбаев (2022). ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР. Academic research in educational sciences, 3 (11), 286-291.
[5] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқи. Халқ сўзи. 2017 йил, 25 январь. №18.
[6] Салимов Б. Л., Мазбутов Д., Жўраев А. (2022). ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТЕНГЛИК ВА ТЕНГСИЗЛИК ҚОНУНЛАР ВА УРФ -ОДАТЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ. Journal of Integrated Education and Research, 1(6), 11–17.
[7] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов, Одилбек Дониёр Ўғли Бозорбоев, Хусниддин Равшанбек Раджапбаев (2022). ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР. Academic research in educational sciences, 3 (11), 286-291.
[8] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқи. Халқ сўзи. 2017 йил, 25 январь. №18.
Files
Files
(25.6 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:35cdbef94d1aed054766c97b5ace5964
|
25.6 kB | Download |