Published May 23, 2023 | Version v1
Journal article Open

"УСУЛ АЛ-ПАЗДАВИЙ" АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ

Description

Қашқадарё воҳасида жойлашган кўҳна «Пазда» ёки «Базда» шаҳарчаси кичик ҳудуд бўлишига қарамай илк ўрта асарларда илм-фан марказларидан бири бўлган. Фаннинг турли соҳаларида Паздавий нисбаси билан фаолият юритган алломалар ҳам жуда кўп. Улар ёзган асарлари орқали илм-фаннинг ривожига салмоқли ҳисса қўшишган. Абул Ҳасан Али Паздавий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим ибн Мусо ибн Исо ибн Мужоҳид ибн Абдуллоҳ Паздадан етишиб чиққан йирик олимлардан бири бўлиб, тахминан 400/1009 йилда Паздада туғилган[1, б. 18]. Фахрул-ислом Паздавий 80 ёшдан ўтиб, 482/1089 йили Кешда вафот этган. Олим Марказий Осиёда илм-фан ривожланган XI асрда яшаб ўз давридаги барча илмларни чуқур билгани, кўплаб шогирдларни тарбиялагани ва ислом ҳуқуқи ҳамда фалсафасига оид муҳим илмий асарлар таълиф этгани учун илм аҳли томонидан “Фахрул-ислом” (Исломнинг фахри) унвони билан қадрланган.

Files

Files (69.1 kB)

Name Size Download all
md5:3449966e9f44a285b45534b8c082419c
69.1 kB Download