Published June 30, 2022 | Version v1
Journal article Open

Суриянинг сиёсий трансформацияси хусусиятлари

Description

. Мақолада араб давлатларидаги сиёсий трансформацияни тадқиқ этишнинг назарий-методологик жиҳатлари, Яқин Шарқ мамлакатлари хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдидлар, сиёсий трансформация муаммоси ҳозирги замон сиёсат­шунослиги нуқтаи назаридан тадқиқ этилган, хусусан, Суриянинг ички ва ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигига нисбатан таҳдидлар нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Суриянинг сиёсий трансформацияси ривож­ланиши­даги асосий тенденциялар, уни белгиловчи асосий омилларнинг шаклланиши ўрганилган. Сурия президентлари Ҳафиз Асад ва Башар Асад давридаги ташқи сиёсат қиёсий таҳлил қилиниб, сиёсий трансформация мамлакат ташқи сиёсати концепциясига муайян ўзгартиришлар киритгани кўрсатилган. Сурия инқирозининг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни, шунингдек, миллий манфаатларни таъминлашга таъсири, Яқин Шарққа “демократияни олиб кириш” жараёнида расмий Дамашқнинг сиёсати тадқиқ этилган. Сурия муаммосининг сабаблари ва келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар ҳамда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган. Яқин Шарқдаги янги геосиёсий ва геостратегик омилларнинг Сурияга таъсири тизимли таҳлил қилинган. Глобаллашув туфайли Яқин Шарқ хавфсизлиги ва барқарорлигига нисбатан юзага келган таҳдидлар минтақадаги сиёсий жараёнларнинг хусусиятини белгилаб бергани, мазкур жараёнларга ташқи кучларнинг аралашуви эса Суриядаги можарони келтириб  чиқаргани кўрсатилган. Сурияда барқарор ривожланиш истиқболлари, давлат хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар тадқиқ этилган. Давлат ички сиёсий ҳаётининг демократлашуви ҳамда либераллашуви мезонларининг устувор жиҳатлари мамлакатнинг миллий ҳамда тарихий-маданий анъаналаридан келиб чиқиб белгиланиши кераклиги кўрсатилган.

 

Files

19. АБДУЛЛАЕВ НОДИР 131-138.pdf

Files (288.2 kB)

Name Size Download all
md5:d808a87136c057b204c6b7ce95c83bdd
288.2 kB Preview Download