Published January 21, 2023 | Version v1
Journal article Open

ТЕРМОЭЛАСТИК ДИНАМИК БОҒЛИҚ МАСАЛАНИНГ СТЕРЖЕНЬ УЧУН МАТЕМАТИК МОДЕЛИ ВА СОНЛИ ЕЧИМИ

Description

Ҳозирги даврда компьютер технологияларининг жадал суратлар билан ривожланиши, жуда кўп ишларни юқори самарадорликда бажаришга имкон беради. Аввалдан берилган хоссаларга эга бўлган мураккаб конфигурацияга эга материалларни яратиш ва улардан ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фойдаланиш долзарб илмий техникавий муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда мураккаб конфигурациялик материаллар турли соҳаларда, масалан, космонавтика, атом энергетикасида, харбий авиация,  харбий қуролланиш,  самолётсозлик, машинасозлик, автомобилсозлик, қурилиш ва турли соҳаларда кенг фойдаланилмоқда. Келтирилгaн ушбу мaқолaдa термоэластик динамик боғлиқ масаланинг стержень учун математик модели ва сонли ечими топиш масалалари кўриб чиқилган. Ушбу модел асосида тузилган алгоритм ва унинг дастурий таьминоти асоcида олинган натижаси ва унинг визуал кўриниши келтирилиб ўтилган. Бундан ташқари мақолада қаралаётган масала учун ошкор ва ошкормас типдаги  чекли айирмали схемалар қурилган ва улар икки хил усулда сонли ечилган ва натижаларнинг устма-уст тушишлиги кўрсатилган.

Files

АБДУРАИМОВ Достонбек Эгамназар ўғли.pdf