Published November 22, 2022 | Version v1
Conference paper Open

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ ЖИҲАТЛАРИ (СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Description

Ушбу мақолада ташқи иқтисодий алоқаларнинг ҳудудий жиҳатлари, унинг ўзига хос хусусиятлари атрофлича илмий асосда ўрганилган. Мақолада ҳар қандай давлат, қай даражада тараққий этганлигидан қатъий назар, ташқи иқтисодий алоқаларсиз тўлақонли тарзда яшаши мумкин эмаслиги таҳлил қилинган. Жаҳон миқёсида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, товарлар тури ниҳоятда кўп. Табиийки, бирорта давлат уларнинг барчасини ўзида ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас. Айрим ҳолларда эса маҳсулотларнинг баъзи турларини ўзида ишлаб чиқаргандан кўра, бошқа мамлакатлардан олиб келиш афзалроқ ва фойдалироқдир. Яқин кунларда ҳам, яъни собиқ Иттифоқ ҳукмронлиги даврида четга асосан арзимаган пулга хом ашё чиқариб келган Ўзбекистон, эндиликда мустақилликка эришиш туфайли қатор хорижий мамлакатларга хом ашё билан бир қаторда замон талабларига мос тушадиган, рақобатбардош, турли хил электр асбоб-ускуналари, автомобил, телевизор ва видео магнитофонлар, биллур буюмлар, заргарлик маҳсулотлари ва бошқаларни экспорт қилмоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги мураккаб вазиятда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик янада прагматик ва динамик тусга кириб бормоқда. Универсал тусга эга халқаро ташкилотлар ўрнини тобора кўпроқ минтақавий ташкилотлар эгалламоқда. Ана шундай минтақавий ташкилотлардан бири Туркий давлатлар ташкилотидир. Мақолада ушбу ташкилотнинг фаолият йўналишлари ва унда Ўзбекистон иштирокига ҳам қисқача тўхталган. Шунингдек, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ҳудудий жиҳатлари асосида, Сирдарё вилояти ташқи иқтисодий алоқалари таҳлилий маълумотлар асосида ўрганилган.

Files

136-142.pdf

Files (335.1 kB)

Name Size Download all
md5:bb308a8b7132c8903a26010eb7c767c5
335.1 kB Preview Download