ЎРИКДА КУРТАК ПАЙВАНДНИНГ ТУТИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ЮҚОРИ СИФАТЛИ КЎЧАТ ЧИҚИШИГА ПАЙВАНД ҚИЛИШ МУДДАТИНИНГ ТАЪСИРИ.
Description
Мазкур мақолада ўрик кўчатларини куртак пайванд усулида етиштиришда уларнинг тутувчанлик даражасини оширишнинг мақбул муддатларини аниқлаш юзасидан олиб борилган тажриба натижалари келтирилган. Тажрибада пайванд қилинадиган ўрикнинг серхосил махаллий навларини куртакларини замонавий кучсиз ўсувчи пайвандтагларга хар хил муддатларда куртак пайванд қилиш усули синаб кўрилган. Бунда Миробалан пайвандтагига ўрикнинг Юбилейний Навоий, Субхони, Исфарак ва Оқ қандак навлари куртак пайванд қилинган. Кузатувларнинг кўрсатишича, вегетатив йўл билан кўпаядиган Мироболан пайвандтагларига куртак пайванд қилишнинг энг яхши муддати август ойининг иккинчи ўн кунлигидан сентябр ойи бошларигача бўлган муддатда (21-31/VIII) юзага келади. Мазкур муддат пайванд қилинганда кузги текширувга қадар нобуд бўлган куртаклар миқдори энг кам бўлди .(8,7-10,4 %) Энг юқори тутувчанлик Субхони ва Исфарак навларида иккала пайвандтагда ҳам юқори бўлган қарийб 86% гача етган.
Files
58(303-307).pdf
Files
(673.0 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:12dbfe6a536e597a47db2ca14de24e6f
|
673.0 kB | Preview Download |