ГУЛШИРАНИНГ ҚАЙТА-ҚАЙТА ОЛИНИШИНИ УНИНГ УМУМИЙ МИҚДОРИНИ ОШИРИЛИШИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИРИ
Creators
- 1. катта ўқитувчи,
- 2. иқтидорли талаба. Фарғона давлат университети.
Description
Асаларилар асалли ўсимликларнинг гулларига кун бўйи такрор-такрор қатнаб гулшира йеғаверадилар. Бу ҳолат бўйича фикр туғилиши мумкинки, илгариги гулларда гулшира тугаб, уларга асалариларнинг такроран қатнамасликлари лозим. Лекин бундай бўлмайди ва асаларилар илгари гулшира йиғиб олган бўлса ҳам, ўша гулларга қатнайвериб гулшира олаверадилар. Бу нарсани аниқлаш мақсадида биз ҳам бир қатор ўсимликларнинг гулларидан кун бўйи 3-4 маротаба гулшира олишга эришдик. Шуниси эътиборлики ушбу олинган миқдор, бир марта олинган миқдоридан анча кўп бўлади. Бунинг боиси шундайки асаларилар кун бўйи бир ўсимликнинг гулларига такрор ва такрор қатнайвериб, гулшира йиғавериб уларнинг ширадонларига (нектарникларига) механик жиҳатдан таъсир этиб, яъни уларни гулшира ажратиш фаолиятларини оширадилар. Бу ҳолатни жойларда асалли ўсимликларнинггулшира миқдорини аниқлашда ҳисобга олиш зарур.
Files
М.Холикулов.pdf
Files
(839.9 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:a388b58c928273abe810cdc63be253b5
|
839.9 kB | Preview Download |