Published January 25, 2026 | Version v1
Journal article Open

СУД-ПРОБАЦИЯ ФАОЛИЯТИДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РАҚАМЛИ МОНИТОРИНГ МУАММОЛАРИ

Description

Мазкур параграфда Ўзбекистонда суд–пробация тизимида жиноятчиликнинг “рақамлилашуви” шароитида профилактика самарадорлигини таъминлаш масалалари илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар (киберфирибгарлик, онлайн талон-торож қилиш ва ҳ.к.) ортиб бораётгани фонида озодликни чеклаш жазосини ижро этишда анъанавий офлайн назорат индикаторларига суяниш “кўринмас рақамли девиация”ни барвақт аниқлаш имкониятини чеклаётгани асосланади. Суд амалиётида интернетдан фойдаланишни чеклаш чорасининг (ЖК 45-модда) қўлланилмаслиги ҳамда “E-probatsiya” риск баҳолаши реал киберхатарлар билан мос келмаслигига доир кейс орқали тизимли узилишлар очиб берилади. Хулосада назорат предметини офлайндан онлайн риск профилига кенгайтириш, чекловларни индивидуаллаштириш ва рақамли мониторинг механизмларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўналишлари таклиф этилади.

Files

781-791.pdf

Files (778.2 kB)

Name Size Download all
md5:cfa8528678d48aaf260c73e8300e731d
778.2 kB Preview Download