Published January 26, 2026 | Version v1
Journal article Open

ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ ФЕНОМЕНИ: НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ, ТИЗИМЛИ БЕЛГИЛАРИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Description

Мақолада ёшлар ҳуқуқбузарлиги жамиятдаги мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий феномен сифатида таҳлил қилинади. Тадқиқотда “Янги Ўзбекистон” ислоҳотлари шароитида ёшлар масаласининг давлат сиёсатидаги стратегик устуворлиги ва профилактика ёндашувларини замонавийлаштириш зарурати асосланади.

Ёшлар ҳуқуқбузарлигининг назарий-ҳуқуқий табиати ижтимоийлашувдаги узилишлар, ҳуқуқий онг деформацияси, аномия ҳолатлари, ижтимоий назорат институтлари самарадорлиги каби омиллар билан боғлиқ ҳолда ёритилади.

Шунингдек, ёшлар ҳуқуқбузарлигини классификациялаш мезонлари (шахсий-психологик, институционал, ҳудудий, виктимологик ва гендер) ҳамда ахборот маконидаги янги таҳдид — “кибер-девиантлик”нинг криминологик аҳамияти таҳлил қилинади.

Хулосада ёшлар ҳуқуқбузарлигини аниқ мезонлар асосида таснифлаш ва профилактика механизмларини, айниқса рақамли муҳитдаги ҳамкорлик ва мониторингни такомиллаштириш бўйича концептуал йўналишлар таклиф этилади.

Files

588-598.pdf

Files (985.9 kB)

Name Size Download all
md5:b23af1b6c0ab4d8f8a8b4f3733ee9d1e
985.9 kB Preview Download