ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТАШҚИ АУДИТИНИНГ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ МАСАЛАЛАРИ
Authors/Creators
Description
Тижорат банклари тизимининг ўзига хос жиҳати банк тизимининг фаолиятини сифат кўрсаткичларининг ўзига хос хусусиятга эга эканлигидир. Чунки банк сектори иқтисодий соҳалар орасида алоҳида хусусиятга эга бўлиб, тижорат банкларининг ноёбдир, чунки у молиявий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётни молиявий ресурслар билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Ушбу жараёнда тижорат банкларининг сифат кўрсаткичларини таҳлил қилишда ўзига хос операцион моделга эга эканлигидир. Тижорат банкларининг мижозлари, инвесторлари ва банк Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сифат масаласига алоҳида эътибор берадилар, бунда биринчи навбатда, бозорга бўлган ишончни сақлаб қолиш ва омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банк тизимининг барқарорлигини сақлаши, банкларнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини ошириш ҳақида қайғурадилар. Бинобарин, назорат самарадорлигини ошириш мақсадида назорат органлари ташқи аудиторларнинг банк текширувларини ўтказиш сифатига катта қизиқиш билдирмоқда. Банкнинг сифат назоратида муҳим масала банк кенгаши аъзоларининг ташқи аудиторлар билан самарали алоқаларни ўрнатиш ҳам банкнинг сифат назоратини кучайтириши мумкин. Аудит банкнинг сифат назоратининг асосий тамойиллари жумласига мустақиллик, холислик ва ростгўйлик, касбий компетентлик ва маълумотларнинг махфийлиги киритилади ва аудит томонидан мустақил сифатли текширувни амалга ошириши мумкин.
Files
6.2.pdf
Files
(163.6 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:a75509b0bc5bea561df2a1d7b640808d
|
163.6 kB | Preview Download |