Published June 13, 2024 | Version v1
Journal article Open

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ПАРЛАМЕНТ ИНСТИТУТИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Description

Мақолада давлат бошқарувининг алоҳида тизими бўлган парламентаризм масалалари тузилмавий ва функционал жиҳатдан ҳокимиятлар бўлиниши, қонун устуворлиги ҳамда парламентнинг етакчи роли билан халқ тўлиқ ҳокимлигини конституциявий мустаҳкамлашни амалга ошириш тамойилларига асосланади. Таъкидлаш жоизки, аксарият замонавий давлатларнинг халқ суверенитети назариясига асосланган давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг конституциявий механизмида парламентнинг ўрни ва аҳамияти мазкур олий вакиллик коллегиал органлари фаолиятининг қонунчилик асосларида ўз ифодасини топган. Қонунчилик базасининг ривожланиши парламент ҳуқуқининг шаклланишига олиб келади. Шундай қилиб, парламентаризм бугунги кунда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг мураккаб тузилмаси, кўп функцияли қуйи тизими ва тармоқланган сиёсий тизимнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Files

34. Эшбеков Дурбек Шерали ўғли 307-311.pdf

Files (672.6 kB)