Published April 20, 2024 | Version v1
Publication Open

ЭРТАКИ МУДДАТДА БОШ САЛАТНИНГ НАВ ВА ДУРАГАЙЛАРИНИ ПИШИБ ЕТИЛИШИГА ХАВО ХАРОРАТИНИНГ ТАЪСИРИ

Description

Сабзавот экинлари сирасига бир гуруҳ яшил экинлар, хусусан маданий салат ҳам киради. Кўкат сабзавотлар бу асосан янги узилган пайтида истеъмол қилинадиган экинлар ҳисобланади [8, 11, 2, 12, 5]. Бу гуруҳга кирувчи сабзавотларни тезпишарлиги ва совуққа чидамлилиги, уларни очиқ ерда ҳам, шунингдек ҳимояланган ерларда ҳам етиштириш мумкинлиги, қиш даврида инсон организмида витаминлар тақчиллиги кузатилганида қимматли кўкатларга эга бўлиш имкониятининг борлиги учун қадрлайдилар [3, 4, 13, 9, 6]. Салат сабзавотларини етиштиришда энг машҳури сифатида яшил сабзавот экинлари гуруҳидан бўлган салат етакчи ўринни эгаллайди. Салат-нинг 100 дан ортиқ тури мавжуд [7, 10, 14].

Files

Yosh olimlar 1022.pdf

Files (659.8 kB)

Name Size Download all
md5:c5ff38a4ec8eb4c0db631a9ad2211b2d
659.8 kB Preview Download