Published November 8, 2023 | Version v1
Journal article Open

КАТТАҚЎРҒОН ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ШАРОИТИДА ПАЙВАНДЛАНГАН МАҲАЛЛИЙ НАВЛАР КУРТАКЛАРИНИНГ САҚЛАНИБ ҚОЛИШИ

Description

Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятида маданий пистазорлар барпо этиш ишлари 1950 йиллардан бошланган бўлиб, бу асосан Каттақўрғон сув омборини атрофини мелиорация вазифасини бажариши кўзда тутилган эди. Ҳозирги кунда пистазорлар барпо этиш бўйича ўрмон хўжалиги ходимлари ва аҳоли ўртасида малака шаклланган бўлиб, писта кўчатларини ёпиқ илдиз тизимида етиштириш, плантацияларда ўстириш каби масалаларда тажрибаларга эга. Шундай бўлсада, писталарни пайвандлаш орқали ҳосилдорлигини ошириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, плантацияларда дарахтларни жойлаштиришда эътибор қаратиладиган айрим жабҳаларда ўз тажрибаларини янада оширишлари керак бўлади. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот олимлари томонидан яратилган хандон пистанинг 13 та навини ҳудудларда пайвандлаш орқали ўстириш келажакда пистазорлардан юқори ҳосил гарови бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Files

5-11.pdf

Files (777.7 kB)

Name Size Download all
md5:b6b7de7d98c334c455ee3f7f01984840
777.7 kB Preview Download