ТАЪЛИМ КЛАСТЕРИ ШАРОИТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ МАЪНАВИЙ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Authors/Creators
Description
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосий вазифаси жамиятнинг ижтимоий зарур талабларини ҳар бир бола учун бурч, ор-номус, виждон, қадр-қиммат каби юксак ахлоқий ички рағбатларга айлантиришдан иборат.
Ўқувчиларга энг яхши маънавий-ахлоқий фазилатларни сингдириш учун мактабга келган биринчи кунлариданоқ жуда кичик, аммо ибратли ҳикоялар, ўзбек халқ эртакларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Синфда болалар ўқийдиган дўстлик ҳақидаги китоблар ижобий натижалар беради.
Мактаб ўқувчиларининг ҳар қандай фаолияти, у атрофдагиларнинг ижтимоий манфаатлари, жамият ҳаёти билан боғлиқ бўлган даражада ахлоқий ҳисобланади. Ахлоқий тамойил боланинг барча кўп қиррали амалий фаолиятига, унинг ҳиссий ва интеллектуал соҳаларига киради. Болалар ўқишадими, мактаб ҳовлисида ўйнашадими, боғда ишлашадими, уларнинг фаолиятида ижобий ёки салбий маълум ахлоқий фазилатлар ҳамма жойда намоён бўлади. Бундан келиб чиқадики, ахлоқий тарбия ҳам таълимнинг алоҳида бўлими, ҳам бошқа ҳар қандай таълим бўлими сифатида кўриб чиқилиши керак.
Мақолада таълим кластери шароитида ўқувчиларни маънавий ахлоқий тарбиялашда боланинг мустақил ҳаракатлари, ахлоқий тажриба тўплаш ва нотўғри ҳаракатга сабаб бўлган йўналишлар, ахлоқсизликни англаб етишларига ёрдам бериш зарурлиги каби масалалар илгари сурилган.
Files
M-101.pdf
Files
(648.9 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:e6646e7bfcc5ab8b92e76d8fc1ffb468
|
648.9 kB | Preview Download |