Published September 23, 2023 | Version v1
Journal article Open

BACILLUS 5R НИ ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА ХАРАКТЕРИСТИКАСИ. БАЛИҚ ПАТОГЕН БАКТЕРИЯЛАРИГА ҚАРШИ АНТАГОНИСТИК ФАОЛЛИГИ

Description

Балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида Республикамизда олиб борилаётган ишлар эътиборга лойиқдир. Аммо балиқ касалликлари ҳар йили аквакултурада таҳминан 15%  йўқотишга олиб келади. Турли профилактик чоралар, жумладан кимёвий бирикмалардан фойдаланиш глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлиги учун жиддий муаммо туғдиради. Шу сабабли хавфсиз ва фойдали таъсирга эга, профилактик ва даволовчи воситаларини қидириш, асосийси биологик курашишни жорий қилиш бугунги кунда балиқчиликда кузатилаётган муаммоларнинг ечими бўлиши мумкин. Шу мақсадда  Bacillus авлодига тегишли 4 та Bacillus subtilis, 2 та Bacillus pumilis  ва 1 тадан Bacillus siralis, Bacillus licheniformis, Bacillus mojavensis штаммлари ажратилиб уларнинг биологик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Натижада ажратилган Bacillus турига мансуб изолятлар Узбекистонда учрайдиган балик патогенларга карши кучли антагонистик таъсирига эга эканлиги аникланди.

Files

M-182.pdf

Files (340.6 kB)

Name Size Download all
md5:6a9d91ddb1de5e896290267b3b902dfe
340.6 kB Preview Download