МИНЕРАЛ ВА ОРГАНИК ЎҒИТЛАР ҲАМДА ФОСФОГИПСНИ ТАҚИР-ЎТЛОҚИ ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ ҲАМДА ҲАРАКАТЧАН ФОСФОР ВА АЛМАШУВЧАН КАЛИЙ МИҚДОРЛАРИГА ТАЪСИРИ
Description
Мақолада Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари унумдорлиги ҳамда ҳаракатчан фосфор ва алмашувчан калий миқдорлари ўзгаришига минерал ва органик ўғитлар ҳамда фосфогипсни(ФГ) таъсири баён этилган. Тупроқнинг озиқ режими, асосан, ҳаракатчан озиқ моддалар миқдори ва бу миқдорнинг динамикаси билан белгиланади. Чунки, ҳаракатчан озиқ моддалар ўсимлик озиқланишида бевосита иштирок этади ва ўсимлик минерал озиқланишини белгилайди. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олган ҳолда минерал ўғитлар фонида 30 т/га қорамол гўнги ҳамда 2 ва 4 т/га ФГ ни қўллаш тупроқ унумдорлиги ва агрокимёвий хоссаларини ижобий томонга ўзгартириб, тупроқдаги ҳаракатчан фосфор ва алмашувчан калий миқдорини назоарт вариантига нисбатан ортишини таъминлади. Тадқиқот натижаларига кўра, май ойининг биринчи декадасида N250P175K125 фонида 30 т/га гўнг ҳамда 2 ва 4 т/га ФГ қўлланилган (9;10) вариантларда ҳаракатчан фосфор миқдори тупроқнинг 0-30 см қатламида мос равишда 38,2 ва 38,7 мг/кг ни ташкил этган ҳолда назорат вариантига нисбатан тегишлича 18,2 ва 18,7 мг/кг га юқори, алмашувчан калий миқдори эса 290 ва 300 мг/кг ни ташкил этиб, назорат вариантига нисбатан 90 ва 100 мг/кг га кўп бўлди.
Files
616-621.pdf
Files
(370.3 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:ce2473b12bf520afb3dabf4cfbe36409
|
370.3 kB | Preview Download |