Published November 21, 2022 | Version v1
Conference paper Open

РЕСПУБЛИКАМИЗДА МАҲАЛЛИЙ ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА НАСЛДОРЛИК СИФАТИНИ ЯХШИЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ

Description

Мазкур мақолада республикамиздаги мавжуд маҳаллий-абориген қорамолларининг наслдорлик сифатини яхшилаш, сут ва гўшт маҳсулдорлигини кўпайтириш натижалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Унга кўра Австрия давлатидан олиб келинган голштино-фриз зотига мансуб ҳамда Ўзбекистон наслчилик корхонасида наслли уруғ олиш учун парвариш қилинаётган бушуев зотли наслли буқаларнинг музлатилган уруғи билан фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик корхоналари ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларига қарашли маҳаллий сигирлар ректо-цервикал усулида сунъий уруғлантирилди. Соф зотли урчитиш ва зотлараро чатиштириш йўли билан олинган биринчи авлод вакилларининг тирик вазни, ўсиши ва ривожланиши ўрганилди. Тажриба давомида олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, қиёсий таққосланди. Натижада фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги сут ва гўшт маҳсулдорлиги паст бўлган маҳаллийабориген сигирларини голштино-фриз зотли буқалар билан чатиштириш орқали олинган биринчи авлод дурагайлари, ўсиши ва ривожланиш суъатлари бўйича соф зотли бушуев ва маҳаллий-абориген тенгдошларига нисбатан ишончли равишда устунликка эга эканлиги аниқланди. Юқорида қайд этилганлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, маҳаллий қорамолларнинг наслдорлик сифатини яхшилаш, сут ва гўшт маҳсулдорлигини оширишда голштино-фриз зотли наслли буқаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Files

114-120.pdf

Files (339.5 kB)

Name Size Download all
md5:ccef0a25a50929ead2ea56f82c381013
339.5 kB Preview Download