ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРНИНГ КОНТЕНТ ТАҲЛИЛИ
Description
Ҳозирги кунда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, юрак-томир касалликлари, онкологик касалликларидан кейин бутун жаҳон миқёсида ўлим кўрсаткичи бўйича 4-5 ўринни эгаллайди. Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланиш ҳоллари ҳар бир 1000 аҳоли сонига 3.6 нафардан 16 нафаргача тўғри келади. АҚШ да ҳар йили 3-4 млн киши ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан оғриб ўтади ва буларнинг 50-70 % и стационар шароитда даволанади. Ёши 40 дан ошган кишилар гуруҳида ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан оғриш ҳоллари 1000 нафар аҳоли ҳисобидан олинганда йилига 20 нафардан 44 нафаргача етади, ўлим эса 10-33% ни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистика маълумотларига қараганда сўнгги йилларда Республикада ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган беморлар сони ортиб бормоқда.
Files
TAFPS 1803.pdf
Files
(1.1 MB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:45b0db52949af3cdd0ba20f59fb16bb7
|
1.1 MB | Preview Download |