Published September 24, 2023 | Version v1
Journal article Open

ТОВЛАМАЧИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ СУБЪЕКТИВ БЕЛГИЛАРИГА АЙРИМ ОИД МУЛОҲАЗАЛАР

Description

Мазкур мақолада муаллиф ўзгалар мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилишнинг субъектив белгиларини ёритган. Муаллифнинг қайд этишича аксарият жиноятлар мўмай даромад орттириш, мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқларни осон қўлга киритишга қаратилган бўлади. Бундай жиноятлар, асосан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар бўлиб, булар орасида энг кенг тарқалгани ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларидир. Бироқ мазкур турдаги жиноятлар орасида товламачилик жинояти юқори келтирилган ҳар икки жиноятдан жабрланувчига нафақат моддий балки сезиларли даражада маънавий зарар етказиши билан ҳам ажралиб туради. Бундан ташқари мазкур жиноятни содир этишда жабрланувчи ўзига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитилганлиги учун ҳам бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермайди. Бу эса мазкур турдаги жиноятларнинг латентлигини оширади ҳамда жиноят содир этган шахсни келгусида бошқа жиноят содир этишга рағбатлантиради. Мақолада муаллиф томонидан товламачилик йўли билан талон-торож қилиш субъекти қасди тафаккурий белгиси – айбдор ўз қилмиши оқибатида мулкдорга моддий зарар етишиини аввалдан кўра билишида намоён бўлиши, бу оқибатлар умумий асосларда эмас, балки талон-торож қилинган мулкнинг миқдорига мутаносиб бўлган пул эквивалентидаги муайян ўлчов бирликларида ифодаланиши кўрсатилган. Товламачилик жиноятининг субъектив белгиларидан яна бири бу айбдор қасдининг иродавий ҳолати ўзининг бойиши, текиндан мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида жабрланувчига моддий зарар етказишни исташида акс этишида ифодаланиши асослантирилган.

Files

50-59.pdf

Files (279.2 kB)

Name Size Download all
md5:455b61b9278de41dcd282aa025e61135
279.2 kB Preview Download