ПОЛИКОМПОНЕНТЛИ ИП ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ТОЛАЛАР АРАЛАШМАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Description
Мазкур мақолада поликомпонент калава ипларидаги толалар улушларини оптималлаштиришни икки омилли тажриба натижалари асосида регрессия тенгламаларини қуриш берилган. Таркиби жун, полиэфир ва табиий ипак толаларидан иборат калава ип учун унинг узилиш кучига компонентлар улушларининг таъсирини статистик ишлов бериш орқали аниқланган. Улушлар йиғиндиси тажриба давомида ўзгармай 100% фоизни ташкил этган. Бу шарт компонентлар улушининг бири эркин ҳолда танланиб, қолган иккитаси шартли равишда ҳар хил вариантда ўзгартириб олинишини кўрсатган. Назарий тадқиқотлар асосида, толалар улушига боғлиқ ҳолда поликомпонентли йигирилган ипни нисбий пишиқлиги, толалар улушига боғлиқ ҳолда, 20-30 сН/текс оралиғида бўлиши исботланган