БАДИИЙ ПЕРСОНАЖ ШАХС МОДЕЛИ СИФАТИДА: ИНСОН ОБРАЗИНИ ЛИСОНИЙ ИФОДАЛАШНИНГ УСУЛ ВА ЙЎСИНЛАРИ
Authors/Creators
Description
АННОТАЦИЯ
Мақолада инсоннинг энг муҳим белгиларидан бири саналадиган тилнинг биологик, психологик ва ижтимоий асосларини чуқур комплекс ўрганишни назарда тутувчи шахсни лисоний талқин қилиш муаммоси тадқиқ этилган. Шахс модели сифатида бадиий персонаж яратиш йўллари, инсон образини лисоний ифодалаш усуллари ўрганилган.
Шунингдек, мақолада “бадиий образ” ва “образ” тушунчаларининг бир биридан фарқи кўламдорлиги, кўп қирралилиги ва информатив (денотатив), концептуал ва экспрессив даражаларини ажратиб кўрсатилган, инсон образини лингвистик ифодалаш усуллари ва йўсинлари тадқиқ қилинган. Образ яратиш учун қўлланиладиган бирликлар маъноси, шунингдек, персонажларнинг ташқи кўриниши, характери ва ҳаракатларини тасвирлаш орқали тасвирни яратишга ёндашувлар тавсифланади. Бундан ташқари, бадиий асардаги характерлар инсон модели (аналоги) сифатида ўз образи орқали ифодаланиши, персонаж қурилишининг динамик характерлари кўриб чиқилган.
Калит сўзлар: персонаж, образ, модель, антропоцентризм, инсон, тил,бадиий матн, адабий қаҳрамон, парадигма, динамик хусусият, идеаллашган объект, лисоний воситалар, нутқий образлар, визуал тасвир.
Files
09 ТТТ vol 3-6.pdf
Files
(481.5 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:a84bc03cba8f400310b4d8bdb97aa14b
|
481.5 kB | Preview Download |