Техника тараққиётининг икки ёқлама таъсири
Description
Аннотация
Мақолада саноатнинг, техниканинг инсон ва жамият ҳаётида ҳам салбий, ҳам ижобий томонлари мавжудлиги, саноат инсониятга бир вақтнинг ўзида ҳам дўст, ҳам душман бўлиши мумкинлиги, фалсафий қонунларга асосланган ҳолда айтадиган бўлсак, инсоният ва саноат – қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни асосида бир-бирига диалектик боғлиқликда ривожланиши ва бу диалектик боғлиқлик бир томондан инсониятга фойдали бўлса, бошқа томондан эса зарарли эканлиги таҳлил этилган.
Калит сўзлар: саноатнинг, техника, инсон, қарама-қаршилик, диалектик боғлиқлик.
Аннотация
В статье утверждается, что промышленность и техника имеют как положительные, так и отрицательные стороны в жизни человека и общества, что промышленность может быть одновременно и другом, и врагом человечества, исходя из философских законов, человечество и промышленность составляют одно целое, основанной на законе единства и борьбы противоположностей, анализируется, что она развивается в диалектической связи друг с другом и что эта диалектическая связь полезна для человечества, с одной стороны, и вредна, с другой.
Ключевые слова: промышленность, техника, человек, противопоставление, диалектическая связь.
The article states that there are both positive and negative aspects of industry and technology in the life of man and society, that industry can be both a friend and an enemy of humanity at the same time, based on philosophical laws, humanity and industry are one, based on the law of unity and struggle of opposites. It is analyzed that it develops in a dialectical relationship with one another and that this dialectic relationship is beneficial to humanity on the one hand, and harmful on the other.
Key words: industry, technology, man, opposition, dialectical connection.
Саноат, техниканинг инсоният ҳаётида тутган ижобий ўрни ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги беқиёс аҳамияти ҳақида яна кўплаб ишонарли далилларни келтириш ва мантиқий исботланган фикрларни билдириш мумкин.Лекин, шу ўринда ҳурматли ўқувчида ҳақли бир савол туғилади. Сал аввалроқ, саноатни инсоният бошига келтирган кулфатлар ҳақида жуда даҳшатли хулосалар чиқарилганди, энди эса саноат кўкларга кўтарилмоқда. Қай бир мулоҳаза тўғри, саноат зарарлими ёки фойдали?
Мазкур саволга биз Белинскийнинг юқорида баён этилган “саноат – жуда катта кулфатларнинг сабабчисидир ва саноат – жамият равнақи учун беҳисоб неъматлар манбаи ҳамдир” деган хулосаси асосида жавоб беришга уриниб кўрамиз. Ўша ўринда биз рус мутафаккирининг бу фикрига тўлиқ қўшилишимизни таъкидлаган эдик.
АСОСИЙ ҚИСМ
Таъбир жоиз бўлса айтишимиз мумкинки, саноат инсониятга бир вақтнинг ўзида ҳам дўст, ҳам душмандир. Фикримизни фалсафий қонунларга асосланган ҳолда давом эттирадиган бўлсак, инсоният ва саноат – қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни асосида бир-бирига диалектик боғлиқликда ривожланади. Бу диалектик боғлиқлик бир томондан инсониятга фойдали бўлса, бошқа томондан эса зарарлидир. Инсоният эндиликда саноатсиз яшай олмайди, лекин шу билан бирга, саноат ривожининг баъзи жиҳатларини қабул қила олмайди[1]. Қабул қила олмаслигининг сабаби, саноат ривожининг баъзи жиҳатлари инсониятга ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, инсониятни фалокат сари етакламоқда. Бу ҳалокатли таъсирлар ҳақида эса биз юқорида батафсил тўхталиб ўтдик. Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, саноат ва фан-техника – табиатга, тирикликка қарама-қарши равишда тараққий этмоқда. Саноат, фан-техника тараққиётининг қонуниятлари табиат, биосферанинг мавжудлик ва ривожланиш қонуниятларига зид келмоқда. Минг афсуслар бўлсинким, бу зиддият бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Бу зиддиятнинг илдизи, саноат энди вужудга келган даврлардаёқ пайдо бўлган эди. Аммо, у замонларда ушбу тафовут унчалик сезилмаган. Орадан йиллар, асрлар ўтган сари бу зиддият кучайгандан-кучайиб, ҳозирги таҳликали вазиятга келиб қолди. Айни кундаги мураккаб вазиятдан бутун инсониятнинг, уни бир қисми сифатида бизни ҳам бошимиз қотган. Нима қилиш керак? Савол оғир. Жавоб бериш қийин. Бир тарафда тараққиёт, юксалиш турган бўлса, иккинчи тарафда табиат, тириклик тақдири турибди. Табиатга, тирикликка зиёни етмасин деб саноат, фан-техника тараққиётини тўхтатиб бўлмайди. Чунки инсоният саноат, фан-техника ютуқлари асосида яшашга ўрганди. Улар инсоният турмуш тарзини анча қулайлаштирди, осонлаштирди, замонавийлаштирди ва ҳоказо. Энди, инсоният ўзига яратилган ана шу шарт-шароитлардан воз кеча олмайди[2]. Воз кечаман деса ҳам буни имкони ҳам, иложи ҳам йўқ. Негаки, ҳозирги давлатларнинг мавжуд бўлиш шартлари буткул саноат ва фан-техника тараққиётига боғлиқдир. Мамлакатларнинг иқтисодий кўрсаткичлари, ижтимоий-сиёсий аҳволи, ҳарбий-мудофа салоҳияти, аҳолининг маиший турмуш тарзи, маданий-маърифий ҳаёт даражаси ва бошқа соҳалардаги жараёнлар бевосита саноат ва фан-техника тараққиёти билан белгиланади. Саноат ва фан-техникадан воз кечиш – ҳозирги цивилизациядан воз кечишдир. Ҳозирда яшаб турган ҳаёт тарзимизни, барча қулайликлар ва имкониятларни – ўрта асрлардаги қолоқ турмушга алмаштириш демакдир.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турганидек, саноат ва фан-техника тараққиётини тўхтатиб бўлмайди, у ривожланишда давом этишга мажбур. Бу йўл ҳам инсониятни қониқтирмайди[3]. Чунки, унда табиат, биосфера зарарланиши ҳам давом этаверади. Саноат ва фан-техника тараққиётининг ҳозирги кўриниши тириклик маскани бўлган ер сайёрасини яшаш учун нобоп, яроқсиз қилиб бормоқда. Ёки бўлмаса инсоният ихтиёридаги ядро, термаядро воситалари устидан назоратни йўқотилиши ер юзида мисли кўрилмаган экологик фалокатларни келиб чиқишини янада тезлаштириб юбориши эҳтимоли ҳам катта. Кўриб турганингиздек, Саноат ва фан-техника тараққиёти тўхтатилиб қўйилиши ёкишу алфозда давомэтиши ҳам мумкин эмас. Инсониятҳозир шундай бир аҳволга тушиб қолганки, халқ мақолида айтилганидек, кўрпа билан оёғингни ёпай десанг бошинг ёпилмай қолади, кўрпани бошингга тортсанг, оёғинг очиқ очилиб қолади. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш аҳвол. Хўш бу ҳолатдан чиқиб кетиш мумкинми? Бизнинг фикрмизча мумкин. Хусусан, саноат ва фан-техника тараққиётини табиат ва биосферанинг мавжудлик ва ривожланиш қонуниятларига мослаштириш имкониятлари бор. Айтиш мумкинки, инсоният бу йўлда аллақачон изланишларни бошлаб юборган ва маълум бир натижаларни қўлга киритиб бормоқда. Масалан, поезд локомотивларини дизел ёқилғисидан электр энергияси асосида ҳаракатланишга ўтиши ва бензин, дизель ва пропан, метан каби газ ёқилғиларида ҳаракатланадиган ички ёнув двигателларга эга автомобиллар ўрнини электромобиллар эгаллаётганлиги. Биз биламизки, электромобиллар электр энергияси, ҳаттоки қуёш энергияси ёрдамида ҳаракатга келади ва атроф-муҳитга ҳеч қандай зарар келтирмайди Эндиги вазифа, атроф-муҳитни ўта даражада ифлослантираётган турли саноат корхоналари, завод, фабрикалар муаммоси. Агарда олимларимиз, бу борада бош қотиришиб, тепловозлар ўрнига элекричкалар, автомобиллар ўрнига электромобиллар яратишгандек, кашфиётлар қилишса бу муаммо ҳам ўз ечимини топарди. Келажакда эса, саноатнинг бошқа, ҳамма соҳалари ана шу йўсинда, муқобил, атроф-муҳит учун зарарсиз энергия манбааларига ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Ёки бўлмаса саноатнинг барча соҳаларида ишлаш принципини тубдан ўзгартириб, шундай юксак технологиялар яратиш лозимки, уларнинг атроф-муҳитга ҳалокатли таъсири бўлмасин[6]. Албатта, янгича иш услубини яратиш, экологик хавфсиз технологияларни кашф этиш ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун, раҳбарлар, олимлар, конструкторлар, илмий тадқиқотчилар ва ўша соҳага мутахассислардан ўзларининг изланувчанлик, яратувчанлик, ижодкорлик, новаторлик, ташаббускорлик каби ҳислатларини намоён этишлари талаб этилади. Умуман олганда бу масала, фақат биз юқорида санаб ўтган ижтимоий қатламларгагина эмас, балки жамиятда яшовчи барча тоифа ва табақага мансуб кишиларга дахлдордир[7].
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, саноат, фан-техниканинг ҳозирги кўринишдаги тараққиётининг баъзи бир жиҳатлари табиат, биосфера ва инсоният келажаги учун номақбулдир. Инсониятнинг олдида қисқа фурсатларда ҳал этилиши шарт бўлган вазифа – саноат ва техника тараққиёти қонуниятларини табиат ва биосфера қонуниятларига мослаштириш ва уйғунлаштиришдан иборатдир. Инсоният саноат ва техника тараққиётини шундай йўлларини кашф этиши керакки, бу йўллар инсониятни заволи учун эмас, аксинча истиқболи учун хизмат қилиши зарур.
АДАБИЁТЛАР
- Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022). САНОАТ, ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ТАБИАТ, ЖАМИЯТ ВА ИНСОНИЯТ ҲАЁТИ БИЛАН ДИАЛЕКТИК АЛОҚАДОРЛИГИ. Academic research in educational sciences, 3 (11), 351-358.
- Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[1] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[2] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022). САНОАТ, ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ТАБИАТ, ЖАМИЯТ ВА ИНСОНИЯТ ҲАЁТИ БИЛАН ДИАЛЕКТИК АЛОҚАДОРЛИГИ. Academic research in educational sciences, 3 (11), 351-358.).
[3] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[4] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022). САНОАТ, ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ТАБИАТ, ЖАМИЯТ ВА ИНСОНИЯТ ҲАЁТИ БИЛАН ДИАЛЕКТИК АЛОҚАДОРЛИГИ. Academic research in educational sciences, 3 (11), 351-358.).
[5] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022). САНОАТ, ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ТАБИАТ, ЖАМИЯТ ВА ИНСОНИЯТ ҲАЁТИ БИЛАН ДИАЛЕКТИК АЛОҚАДОРЛИГИ. Academic research in educational sciences, 3 (11), 351-358.).
[6] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[7] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
Files
Files
(25.4 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:64d264e2ea6653fc6044ca706de33de5
|
25.4 kB | Download |