Published June 15, 2023 | Version v1
Journal article Open

Инсон ҳаётида яхшилик ва ёмонлик диалектикаси.

Description

Аннотация

 Мақолада жамиятнинг ҳамма соҳалари, унда кечаётган барча жараёнлар диалектик мазмунга эгалиги, диалектик мазмун ва алоқадорлик яхлит бир тизим сифатида жамиятнинг ўзига ҳамда унинг таркибидаги барча соҳаларга бирдек таалуқли эканлиги, у иқтисодий соҳа бўладими, сиёсий соҳа бўладими, диалектикага боғлиқ бўлмаслиги мумкин эмаслиги таъкидланган.

Калит сўзлар: диалектика, яхшилик, ёмонлик, инсон, маънавият. 

В статье подчеркивается, что все сферы общества, все процессы, происходящие в нем, имеют диалектическое содержание, что диалектическое содержание и коммуникация как целостная система распространяются в равной мере и на само общество, и на все сферы внутри него, будь то экономическая сфера или политическая сфера, она не может зависеть от диалектики.

Ключевые слова: диалектика, добро, зло, человек, духовность.

Abstract

  It is emphasized in the article that all spheres of society, all the processes taking place in it have a dialectical content, that the dialectical content and communication as a whole system apply equally to the society itself and to all spheres within it, whether it is the economic sphere or the political sphere, it cannot be dependent on dialectics.

Key words: dialectics, good, evil, human, spirituality.

 

 

КИРИШ

Экзистенциализм фалсафасининг вужудга келишига тамал тошини қўйган, 1813–1855 йилларда яшаб ўтган, бор йўғи 42 йил умр кўрган даниялик мутафаккир Сёрен Кьеркегорнинг таъкидлашича, лоқайдлик, эътиборсизлик ва бефарқлик ҳолатлари ижтимоий муносабатларни издан чиқарадиган иллатлар ҳисобланади ва улар инсониятга ҳеч қачон ёруғлик олиб келмаган. Булар бир қарашда унчалик ёмон одатлар эмасдек кўриниши мумкин. Бироқ, чуқурроқ мулоҳаза қилинса, жамиятдаги кўп қусурлар, ҳаттоким, ёвузликлар негизида ҳам шу иллатлар туради. Сёрен Кьеркегор таъкидлаб ўтганидек, “кўпчилик одамларнинг ҳаётини диалектик лоқайдлик нуқтаи назаридан тасаввур этсак уни яхшилик(ишонч)дан шу қадар узоқлашгани  ва унинг юқори даражада маънавиятга эга эмаслиги намоён бўлади...”[1]. Эътибор берган бўлсангиз,  Сёрен Кьеркегорнинг мазкур мулоҳазасида маънавият ибораси қўлланилган. Шунингдек, биз юқорида кўриб чиққан ва таҳлил этган масалалар ҳам маънавият тушунчасига дахлдордир.

АСОСИЙ ҚИСМ

Айниқса, кўп маротоба тилга олган инсон қалбидаги безовталик туйғусини олайлик. Инсон қалби инсоннинг ички рухий кечинмалари, ҳиссиётларини ифода этади. Инсоннинг ички рухий кечинмалари, ҳиссиётлари, руҳий қуввати, ички бойлиги, умуман ички дунёси билан боғлиқ жараёнлар маънавият ҳисобланади. Бу борада бир қатор фалсафий адабиётларда айтиб ўтилган.  

Сёрен Кьеркегорнинг асари билан танишарканмиз, унинг маънавиятга, аниқроғи маънавий ҳаётга берган бир таърифи қуйидагича ифодаланади: “Маънавий ҳаётдаги ҳамма нарса диалектикадир”[2]. Шу ўринда бир савол, агарда Сёрен Кьеркегор маънавий ҳаёт сўзи ўрнига маънавият сўзини ишлатганда нима ўзгарарди. Шундай экан, кейинги ўринларда баъзан маънавият, маънавий ҳаёт ибораларини биргаликда, қўшиб фойдалансак, ҳайрон бўлмасликларингизни сўрардик. Фикримиз бошида,аввало, шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, фақатгина маънавий ҳаёт эмас, балки жамиятнинг ҳамма соҳалари, унда кечаётган барча жараёнлар диалектик мазмунга эга. Диалектик мазмун ва алоқадорлик яхлит бир тизим сифатида жамиятнинг ўзига ҳамда унинг таркибидаги барча соҳаларга бирдек таалуқлидир. У иқтисодий соҳа бўладими, сиёсий соҳа бўладими, диалектикага боғлиқ бўлмаслиги мумкин эмас. Хусусан, маънавий ҳаёт соҳаси ҳам. Биз ички рухий кечинмалари, ички дунёси бойлиги ва ҳис-туйғулари умумий йиғиндиси деб таъриф берган маънавият тушунчаси жамиятнинг барча соҳалари билан алоқадор ва уларга ўз таъсирини кўрсатади. Маънавият инсоннинг рухиятида, феъл-атворида ва характерида ўзини ифодасини топади. Ёки бўлмаса, бошқача айтганда маънавият ҳар бир одамда бор. Маънавиятсиз инсоннинг бўлиши мумкин эмас.  Фақат унинг даражалари ҳаммада ҳар хил бўлади. Шундай экан, маънавият инсон билан биргаликда жамиятнинг ҳамма-ҳамма соҳаларига кириб боарди. Негаки, жамиятдаги жараёнларнинг субъекти инсон, объекти эса инсон фаолияти натижасида вужудга келган нарса-ҳодисалардир. Демак, жамиятда маънавиятнинг таъсир доирасидан ташқари биронта ҳам жойни топа олмайсиз. Бу нимани англатади[3]. Бу шуни англатадики, маънавий ҳаётдаги ҳар бир ижобий янгиланишлар ёки салбий ўзгаришларнинг таъсири қисқа фурсатларда бутун жамиятда ўз акс-садосини беради. Алалхусус,  маънавий ҳаётга бўлган эътибор, бутун жамиятга бўлган эътиборни англатади. Янгиланган Ўзбекистоннинг янгиланган сиёсатида ушбу жабҳада ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилаётир.

Инсон маънавиятини юксалтиришга халақит берувчи омиллардан бири бу инсон рухиятида икки кучнинг– эзгулик ва ёвузлик ёки яхшилик ва ёмонлик кучларининг бир пайтда, биргаликда мавжуд эканлигидадир. Чунки, “Инсон ўзида доимо қандайдир ёвузликка эга инфекцияни ташиб юради. Бу инфекциянинг ички мавжудлиги, инсонда гоҳ-гоҳида, тушунтириб бўлмайдиган даҳшатни қисқа вақт ичида авж олиб туришида намоён бўлади”[4]. Дарҳақиқат, Сёрен Кьеркегор таърифлаган ушбу ёвузликка эга инфекция ҳаммамизнинг рухиятимизда бор. Ўзаро суҳбатларда эшитиб қоламиз: нима бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим. Ичимдан бир нарса қайнаб келди, ғазабдан қандай гаплар айганимни, нималар қилиб қўйганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Афсуски, ўзимизни билмай қолишимиз оқибатида бир-биримизни хафа қилиб, кўнгилларимизга озор бериб қўямиз. Энг ачинарлиси, бундай ҳолат баъзида тузатиб бўлмас, жуда катта хатоликлар содир этилишига сабаб бўлиб қоладики. Буларнинг ҳаммаси ўша ёвузлик инфекциянинг таъсири оқибатида рўй беради. Ёмонлик ва ёвузликнинг инсоният ҳаётига кўрсатаётган салбий таъсири ва жамият тарққиётини орқага тортиши ҳақида кўплаб маълумотларни ёзиб, далилларни келтиришимиз мумкин. Лекин бундан кўра, ўша ёмонлик ва ёвузликнинг пайини қандай қилиб қирқиш мумкин? Булардан сақланиш учун инсон ва инсоният чора-тадбирлар кўриши керак? Деган саволларга жавоб изласак, кўпроқ фойдали иш қилган бўлар эдик. Бу саволларга ҳаммани қониқтирадиган, жавоб топиш қийин бўлсада, бир уриниб кўрамиз. Бизнинг фикримизча, инсониятнинг ёмонлик ва ёвузликдан тўлиқ ҳимояланиши ёки уларни буткул бартараф этиши имконсиз. Бу иллатларга қарши курашда қисман ва муайян йўналишларда муваффақиятларга эришиш мумкин. Бу муваффақиятнинг замирида инсоннинг ички ўзи билан ўзи ўртасидаги кураши ётади. Яъни ҳар бир инсон ўзининг қалбидаги яхшилик билан ёмонлик ёки эзгулик  билан ёвузлик ўртасидаги курашда ўзининг Менини намоён этиши керак. Мен бу ҳар биримизнинг руҳиятимизда ўзлигимизни эслатиб турувчи ҳиссиётдир. Мен доимо қалбимиздаги яхшилик билан ёмонлик ёки эзгулик  билан ёвузлик ўртаси қисилиб яшайди. Гоҳ буниси таъсирида бўй кўрсатса, гоҳида униси таъсирида намоён бўлади. Юқорида тўхталиб ўтганимиздек, тушунтириб бўлмайдиган даҳшатли ҳолатлар таъсирида ҳам бўлиб туради. Бунда бу жараён баъзан ақл билан амалга ошса, баъзан ҳиссиёт билан содир бўлади. Инсон ўз қалбидаги Менини топиб олиб, уни ёмонлик, ёвузлик бағридан суғуриб олиши учун унга ирода, матонат ва сабр-бардош зарур бўлади. Зотан, “инсонда ирода бўлмаса, унда ўзининг Мени мавжуд бўлмайди. Бироқ, унда мустаҳкам ирода кучайган сари, инсон ўзлигини шу қадар кўпроқ англаб боради”[5]. Шу тариқа, ирода кучи билан ўзлигини англаган инсон ўз Менини ёвузлик таъсиридан халос қилган сари ўз Менини таниб, ўрганиб боради. Ўз менини таниб бориш дегани эса инсон ўзини яхшилик, эзгулик сари йўналтириши демакдир. Бу жараённинг қанча давом этиши эса ўша инсоннинг иродасига, қаътиятига ва бардошига боғлиқдир. Агарда иродаси етса инсоннинг Мени эзгуликка айланган ҳолда фаолият кўрсатишда давом этаверади. Салгина бўшашаса, бардоши етмаса, эзгулик ўз ўрнини ёвузликка бўшатиб беради ва ҳаммаси қайтатдан бошланади. “Модомоки ҳаёт ўзида юқори даражадаги хавф-хатарни ифодалалар экан”, бу жараён абадий такрорланиб туришга маҳкум этилган.  Яъни, ҳеч кимни умр йўли бир текисда, силлиқ кечиши кафолатламаган.

ХУЛОСА

Агарда, маъжозий маънода ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўлини хамирга ўхшатсак, унда унинг хамиртуриши,  яхшилик ва ёмонлик қоришмасидан тайёрланган десак, тўғри бўлади. Демак, яхшилик ва ёмонлик инсоннинг табиатида бор. Бироқ, биз бу фикримиз билан,  чақалоқлар оламга келган захоти, унинг қўлидан ёмонли қилиш ҳам ва яхшилик қилиш ҳам келади деган хулосани чиқармоқчи эмасмиз. Биз фақат айтмоқчи бўлаяпмизки, дунёга келган ҳар бир бола, инсон сифатида вояга етар экан, унда, ҳам яхшилик қилишга, ҳам ёмонлик қилишга мойилликлар вужудга келади. Вақт ўтиши билан, ўзи яшаётган жамиятдаги муҳит, инсонда ана шу мойилликларнинг шаклланишига у ёки бу томондан ўз таъсирини кўрсатади.

 

 

АДАБИЁТЛАР

  1. Сёрен Кьеркегор. Болезнь к смерти / Пер. с дат. Н.В. Исаевой,  С.А. Исаева. — 2-е изд. — Москва. Академический про-ект, 2014. Ст. 119.
  2. Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.

 

[1] Сёрен Кьеркегор. Болезнь к смерти / Пер. с дат. Н.В. Исаевой,  С.А. Исаева. — 2-е изд. — Москва. Академический про-ект, 2014. Ст. 119.

[2] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.

[3] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.

[4] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.

[5] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.

Files

Files (23.6 kB)