Маънавий ғояларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти
Description
Аннотация
Мақолада маънавиятни юксалтириш бутун жамиятга таалуқли жараён бўлгани боис истеъдодли адиблар томонидан яратилган кўплаб бадиий асарлардаги маънавий ғояларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги ўрни беқиёс эканлиги, хусусан, ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг асарларида баён этилган фикрлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги таҳлил этилган.
Калит сўзлар: адабиёт, тарбия, ёшлар, маънавият, яхшилик, жамият.
Аннотация
В статье анализируется значение духовных идей во многих художественных произведениях, созданных талантливыми писателями, в воспитании подрастающего поколения, так как воспитание духовности – это процесс, затрагивающий все общество, и в частности идеи, выраженные в произведениях одного великих деятелей узбекской литературы Мусы Ташмуммада сына Ойбека не утратили своего значения и сегодня.
Ключевые слова: литература, образование, молодежь, духовность, добро, общество.
Abstract
The article analyzes the importance of spiritual ideas in many works of art created by talented writers in the education of the young generation, and in particular, the ideas expressed in the works of one of the great figures of Uzbek literature, Musa Tashmuhammad son of Oibek, have not lost their importance even today.
Key words: literature, education, youth, spirituality, goodness, society.
КИРИШ
Маънавиятни юксалтириш бутун жамиятга таалуқли жараён бўлгани боис истеъдодли адиблар томонидан яратилган кўплаб бадиий асарлардаги маънавий ғояларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги ўрни беқиёсдир. Хусусан, ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ўтган асрда яшаб ижод этган бўлишига қарамай унинг асарларида баён этилган фикрлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Хусусан, адибнинг Навоий романида инсонийлик,яхшилик, адолат, миллатлараро ва динлараро тотувлик каби эзгу ғояларнинг илгари сурилиши, асарда ҳозирги давримизнинг дардларини ҳам ўз ифодасини топиши ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. Зеро, Инсон қалбини қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз.
АСОСИЙ ҚИСМ
Романда Алишер Навоий томонидан укаси Дарвешалига айтилган: “Яхшилик билан ном қолдирмоқнинг ўзи улуғ мукофотдир” деган мазмундаги фикри юқорида билдирлган мулоҳазаларни тасдиқлайди. Ўзи умуман олганда яхшилик ахлоқий тамойиллар орасида энг асосийларидан бири саналади[1]. Яхшилик ҳамиша тарихан ривожланадиган қонуният бўлиб, ўзининг зиддияти бўлган ёмонликсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Яхшилик ва ёмонлик ўртасида кечадиган бу кураш бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Инсоният пайдо бўлибдики яхшилик ва ёмонлик ўртасида умргузаронлик қилади[2]. Бунда инсон ўз ҳаёти мобайнида кимларгадир яхшилик ва ёмонлик қилса, кимлардандир яхшилик ва ёмонлик кўради. Бу жараёндан ҳеч ким четда қолиши мумкин эмас. Зеро ҳар бир инсоннинг хулқида яхшилик ва ёмонликнинг қарама-қаршилик диалектикаси ўртасидаги кураш ҳукм сўради. Инсон бу курашда яхшиликни танлаб, ўз-ўзини тарбиялаб, камолотга эришиши ҳам мумкин. Зотан, яхшилик инсон ҳаётининг мазмунини ташкил этади. Шу боис инсон ўз ҳаёти давомида яхши ишлар қилишга интилиб яшайди. Аксинча, ёмонликни танласа, разолат ва жаҳолотга берилиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Яхшилик ва ёмонлик нафақат инсон ҳаётининг, балки жамият тараққиётининг ҳам негизи ҳисобланади. Шуни унутмаслик даркорки, яхшилик тушунчаси ҳамма замонларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайдиган долзарб масала бўлиб қолаверади. Зотан инсон ҳаётини яхшиликсиз тасаввур этиб бўлмайди[3]. Яхшилик бу - инсонни инсон сифатида шакллантирадиган, уни камолотга етаклайдиган, бунёдкорлик ишларига сафарбар этадиган буюк кучдир деб атасак ҳам бўлаверади. Демак, яхшилик ва инсон тушунчаларини бир-биридан айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Инсон эса Алишер Навоий таъбири билан айтганда “Барча маҳлуқотнинг тожидир. У шарафли, соф, гўзал яшамоғи керак”.[4]
Инсоннинг гўзал яшамоғи учун эса унинг маънавияти ҳам юксак бўлиши талаб этилади. Айниқса, Бугунги кунда фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган турли хил хуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга даъват этиши табиийдир”.
Таъкидлаш жоизки, жамият яхлитлигини бузишга қаратилган турли хил мазмундаги иғволар, бузғунчи хатти-ҳаракатлар тарихнинг турли даврларида, хусусан, Навоий яшаган замонда ҳам содир этилган. Буюк шоир ва давлат арбоби бўлган Алишер Навоий ҳар қандай келишмовчилик ва низоларни ақл билан, умумманфаатни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш зарурлигини айтади. “Ҳар қандай мазҳаб жанжалларидан юқори турмоқ лозим. Ягона ҳусни мутлоқ мавжуддир. Қуёшнинг нурида, денгизларнинг жўшқинида, тоғларнинг муаззам жуссасида ва япроқларнинг титрашида унинг жамоли жилвасини кўрамиз. Кўнгилни унинг ишқи, ёди билан тўлдирмоқ керак... Улуснинг бирлигини эътиборга олурмиз... Дунёда китоб ўқимоқдан, тафаккурдан, шеър айтмоқдан ўзга завқбаш машғулот йўқдир”. [5]
ХУЛОСА
Юқорида “Ойбек айтираётган Навоийнинг бу сўзлари, фикрлари авваламбор ўша тарихий ҳолатларга дахлдор, албатта”.[6] Инчинун, Алишер Навоий ўз даврининг дардлари билан яшаган, ўз халқининг бахту-саодатини кўзлаб фаолият кўрсатган буюк шоир ва адиб бўлган. Адолат, яхшилик[7], инсонийлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, камтарлик каби муҳим маънавий тушунчалар Алишер Навоий асарларининг бош ғоялари ҳисобланган. Шу боис ҳам унинг барча асарлари эзгуликка асосланган бўлиб, нафақат ўз даври учун, балки кейинги замонлар учун ҳам долзарб аҳамият касб этиб келаётир. Хусусан, мустақил Ўзбекистонда баркамол авлодни тарбиялашда Навоий асарларининг аҳамияти беқиёсдир.
АДАБИЁТЛАР
- Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
- Ойбек. “Навоий” Тошкент. “Шарқ”. 1995 йил. 39-бет.
- “Ўзбек тили ва адабиёти”. Тошкент. 4/2015 йил. 14-бет.
[1] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[2] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[3] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[4] Ойбек. “Навоий” Тошкент. “Шарқ”. 1995 йил. 39-бет.
[5] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
[6] “Ўзбек тили ва адабиёти”. Тошкент. 4/2015 йил. 14-бет.
[7] Салимов Б.Л. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили. Фалсафа фанлари доктори диссертацияси. Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. 2022, 224 б.
Files
Files
(24.1 kB)
| Name | Size | |
|---|---|---|
|
md5:ba716623b6e4a69917a07c18d2c94f3d
|
24.1 kB | Download |