ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ТИЛДА СИФАТЛАРНИНГ БАДИИЙЛИК ФУНКЦИЯСИ
Authors/Creators
Description
Ўрхун ёдномалари аввало бадиий асар нуқтаи назаридан қаралсагина, ундаги бадиий мушоҳада этиш қобилияти, бадиий тафаккурнинг қай даражада акс этганлигини, унинг моҳияти очилади. Қадимги туркий халқларнинг табиий ҳодисаларни, предметларни қандай идрок эта олганликлари, уларнинг воқеликка бўлган муносабатларини ҳам бевосита ана шу бадиий воситаларга таянган ҳолда билиш мумкин. Ҳар бир цивилизация, социал система оламни ўзлаштиришдаги ўзига хос усуллар билан характерланади, цивилизациянинг асосий тасаввур ва тушунчалари ўтмиш даврлардан мерос бўлиб қолган одамларнинг асосий тажриба ва анъаналари асосида келиб чиққан амалий фаолияти жараёнида шаклланади.
Files
69-75.pdf
Files
(284.7 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:7f03422c7c67b85f24f7381fbfaf73ea
|
284.7 kB | Preview Download |