СУРХОНДАРЁ МАҲАЛЛАЛАРИ АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР
Authors/Creators
Description
Ўзбекистонда бугунги кунда тарихий анъаналарга асосланган ҳолда, ғарб мамлакатларидан фарқли равишда аҳоли ижтимоий турмушини яхшилаш тизими жорий қилинган. Яъни кучли ижтимоий сиёсат давлат ички сиёсатининг устувор йўналиши саналади. Агар тадқиқотларга мурожаат қилинса, ижтимоий ҳимоя бу – инсоннинг моддий, маънавий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш тизими. Ижтимоий сиёсат кенг қамровли тушунча бўлиб у аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, иқтисодий, ижтимоий инқирозларга қарши давлат ва жамият томонидан кўриладиган чора-тадбирлар, шунингдек, ишсизлик, кексалик, туғилиш, ўлим ҳолатларида, аҳолига ижтимоий-тиббий ёрдам кўрсатиш, болали оилаларга субсидиялар ажратиш кабиларда намоён бўлади.