СУРХОН ВОҲАСИ АҲОЛИСИ ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Authors/Creators
Description
Мақолада Сурхон вохаси аҳолиси моддий маданиятининг ажралас бўлаги бўлган турар жойлари ва хўжалик бинолари қурилиши жуда қадим тарихга эга эканлиги, воха ахолиси диний қарашлари ва санъатини ҳам ўзида намоён этиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, географик жойлашувнинг, табиий шароит, иқлим ва мавжуд хомашёнинг турар жойлар ва хўжалик бинолари қурилишига таъсири хақида маълумотлар берилган. Унга кўра Сурхон вохасининг тоғлик ва тоғ олди ҳудудларида турар жойлар қурилишида ёғоч ва тош каби қурилиш ҳомашёси устунлик қилиб, бундай ҳудудларда асосан синч девор ва тош деворли уй ҳамда хўжалик бинолари бунёд этилган. Нисбатан текислик ҳудудларда эса, уйлар асосан лойдан томи пахса, хом ғишт, гувала, шапати каби деворлардан фойдаланилган.