ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИККА ОИД ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
Authors/Creators
Description
Мақолада муаллиф томонидан оиладаги зўравонликка оид жиноятларнинг криминологик тавсифига оид айрим мулоҳазалар баён қилинган. Шунингдек, муаллифнинг қайд этишича мамлакатимизда оиладаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятчиликка таъсир қилувчи кўплаб ижтимоий-иқтисодий салбий омиллар мавжуд. Бундай салбий омиллар қуйидаги муаммоларни ўз ичига олади: оиладаги носоғлом муҳит, тарбиянинг заифлиги, ўз ҳуқуқларини билмаслиги, ўз оиласининг обрўсини сақлаш мақсадида ҳуқуқлари поймол бўлишига жим қараб туриш, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни ўз вақтида аниқланмаслиги, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатилмаслиги ва бошқаларда кўринади. Бундан ташқари оила аъзоларига нисбатан куч ишлатадиган шахсларни ҳам маълумоти ёки ижтимоий мақоми бўйича ажратиб бўлмайди. оилавий-маиший низоларнинг келиб чиқишидаги яна бир омил сифатида оиладаги биринчи оиласидан ажрашган шахсларнинг фарзандини моддий таъминлашдаги муаммолар ҳам муайян низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганлигини қайд этади. Статистик маълумотларга кўра, оиладаги зўравонлик содир этган шахсларнинг аксарияти ишсиз бўлиб, барқарор моддий маблағга эга эмас.
Files
EJAR0751.pdf
Files
(593.1 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:d01d4951a326a0b7b18d2549422d0437
|
593.1 kB | Preview Download |