Published July 20, 2022 | Version v1
Journal article Open

ОИЛАДА ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН АЙРИМ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛОВЧИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТАРИХИ

Description

Мақолада муаллиф томонидан оилада зўрлик ишлатиб содир этиладиган айрим жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи қонун нормаларининг ривожланиши тарихига оид айрим мулоҳазалар баён қилинган. Шунингдек, муаллифнинг қайд этишича жиноят объекти сифатида оилани, хусусан ёшлар – вояга етмаганлар ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришишда оиладаги шахслар, хусусан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таҳлиллар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари мазкур оилада зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларни содир этишда жабрланувчи ўзига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатилиши ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитилганлиги учун ҳам бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермайди. Бу эса мазкур турдаги жиноятларнинг латентлигини оширади ҳамда жиноят содир этган шахсни келгусида оила доирасида бошқа зўравонлик жиноятларини содир этишга рағбатлантиради.

Files

EJLFAS0709.pdf

Files (787.6 kB)

Name Size Download all
md5:13d7e659597626bc65de9ea18e4bb5ec
787.6 kB Preview Download