ИСЛОМ МОЛИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА БУ БОРАДАГИ АМАЛИЙ МУЛОҲАЗАЛАР
Description
Кириш. Сўнгги ўн йилликларда ислом молияси алоҳида хизмат туридан глобал миқёсдаги йирик таъсир доирасига эга тармоққа айланди. Ислом молия андозаси шариатнинг фойда ва зарарларни тақсимлаш, фоиз ундиришга ҳамда гарар ва майсирга бўлган тақиқ, реал активлар асосида молиялаштириш каби тамойилларига асосланади. Соҳанинг энг йирик тармоғи ҳисобланган ислом банклари кенг кўламдаги молиявий амалиётларни амалга оширмоқда, ҳатто пандемия даврида ҳам ислом банкинги ўсиш кўрсаткичларини намоён қилди ва айрим етакчи мамлакатларда анъанавий банк тизими бозори ҳажмининг 50%дан ортиғини ташкил этмоқда.