ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИ ТИЗИМИДАГИ СУИСТЕЪМОЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Authors/Creators
Description
Мақолада давлат субсидияларини бериш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш билан боғлиқ миллий ҳуқуқий базанинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 декабрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Низом, субсидия соҳасидаги жиноят ишлари амалиёти ҳамда ОЭСР, Халқаро валюта жамғармаси, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва Европа Иттифоқи стандартлари қиёсий ўрганилган. Аниқланган бўшлиқлар асосида субсидиялар учун ягона қонуний асос яратиш, «самарасизлик» ва «мақсадсиз фойдаланиш» тушунчаларини ажратиш, қайтариб олиш ва жавобгарлик механизмини кучайтириш ҳамда рақамли таваккалчилик назоратини жорий этишга доир таклифлар илгари сурилган.