МАҲАЛЛАДАГИ ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА МАҲАЛЛА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Authors/Creators
Description
Мазкур мақолада маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб қилиш, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда турли ёт ғоялар ва салбий ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш масалалари ёритилган. Шунингдек, маҳалла ёшлар етакчиларининг ёшлар билан ишлашдаги вазифалари, замонавий ёндашувлар, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, оила, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Мақолада ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда мустақил фикрлаш, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ҳам илгари сурилган.