СУБКЛИНИК ГИПОТИРЕОЗ МАВЖУД АЁЛЛАРНИ ПРЕГРАВИДАР ТАЙЁРЛАШ: КЛИНИК ҚЎЛЛАНМАЛАР ВА РАНДОМИЗАЦИЯЛАНГАН ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ
- 1. Samarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
Description
Резюме. Субклиник гипотиреоз (СКГ), яъни тиреотроп гормон (ТТГ) ошган, эркин тироксин эса меъёрда қолган ҳолат, репродуктив ёшдаги аёлларнинг тахминан 4–8 фоизида учрайди. Мақолада ATA (2017), ETA (2014) ва ASRM (2024) клиник қўлланмалари, 18 та когорт тадқиқот мета-таҳлили ҳамда TABLET ва T4LIFE рандомизацияланган синовлари маълумотлари таҳлил қилинди. СКГ бўлган ҳомиладорларда ҳомиладорлик йўқотилиши хавфи 2,01 марта, йўлдош кўчиши хавфи 2,14 марта, неонатал ўлим хавфи 2,58 марта юқори. Шунга қарамай, эутиреоид ТПО-мусбат аёлларга ҳомиладорликдан олдин левотироксин буюрилганда тирик туғилиш кўрсаткичи плацебодан фарқ қилмаган (37,4% ва 37,9%; 50% ва 48%). Даволаш тўғрисидаги қарор ТТГ даражаси, антитаналар ҳолати ва репродуктив анамнезга қараб қабул қилиниши керак: ТТГ 4 мМЕ/л дан юқори бўлса, левотироксин билан ТТГ ни 2,5 мМЕ/л дан паст ушлаш тавсия этилади, 2,5–4 мМЕ/л оралиғида эса қарор индивидуал. Мақолада 78 нафар аёлни (38 нафар СКГ, 40 нафар назорат) қамраб оладиган проспектив тадқиқот дизайни ва прегравидар босқичдан ҳомиладорликнинг биринчи триместригача бўлган босқичли кузатув алгоритми таклиф қилинган.
Калит сўзлар: субклиник гипотиреоз; прегравидар тайёргарлик; тиреотроп гормон; ТПО антитаналари; левотироксин; бепуштлик; ҳомиладорлик йўқотилиши.