ТЕРИНИНГ МЕХАНИК ШИКАСТЛАНИШЛАРИДА ЯЛЛИҒЛАНИШОЛДИ ВА ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ЦИТОКИНЛАР МУВОЗАНАТИ: КЎП ҚАВАТЛИ БОҒЛОВ ПЛАСТИРИНИНГ ИММУНОРЕГУЛЯТОР ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ
- 1. Bukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
- 2. Asia International University, Bukhara, Uzbekistan
Description
Резюме. Ушбу тадқиқотда терининг механик шикастланишлари бўлган беморларда яллиғланишолди (IL-1β, IL-6, TNF-α) ва яллиғланишга қарши (IL-10) цитокинлар ўртасидаги мувозанат ҳамда кўп қаватли яра боғламининг ушбу мувозанатга таъсири ўрганилди. Тадқиқотга 90 нафар бемор жалб қилиниб, улар учта тенг гуруҳга ажратилди: шифохонага қабул қилинган вақтда текширилганлар, стандарт даво олганлар ва стандарт даво билан бирга кўп қаватли боғлам қўлланилганлар (ҳар бирида n=30). Назорат гуруҳини 30 нафар соғлом кўнгилли ташкил этди. Цитокинлар қон зардобида қаттиқ фазали иммунофермент таҳлил усулида аниқланди. Мувозанатни баҳолаш учун IL-1β/IL-10, IL-6/IL-10, TNF-α/IL-10 нисбатлари ва яллиғланишолди цитокинлар йиғиндисининг IL-10 га нисбатидан иборат жамланма индекс ҳисобланди. Қабул вақтида IL-6/IL-10 нисбати назорат гуруҳидагидан 4,7 баробар юқори бўлди (2,10 га қарши 0,45). Стандарт даводан сўнг ушбу кўрсаткич 1,59 гача, кўп қаватли боғлам қўлланилганда эса 0,77 гача пасайди. Жамланма индекс мос равишда 3,59; 2,85 ва 1,86 ни ташкил этди (назоратда 1,33). Натижалар кўп қаватли боғлам цитокин мувозанатини стандарт давога нисбатан тезроқ тиклашини ва яра жараёнининг яллиғланиш босқичидан репаратив босқичга ўтишини жадаллаштиришини кўрсатади.
Калит сўзлар: терининг механик шикастланиши, цитокинлар, IL-6/IL-10 нисбати, иммун мувозанат, кўп қаватли боғлам, яра битиши.