Published November 11, 2026 | Version v1

ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИНИ ИЛМИЙ ЎРГАНИШ ВА ОММАЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Authors/Creators

Description

Маданий меросни тадқиқ этишда терминологик аниқлик масаласи бугун алоҳида аҳамият касб этмоқда. ЮНЕСКОнинг 2003 йилги Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясида номоддий мерос авлоддан авлодга ўтиб келадиган амалиётлар, тасаввурлар, ифода шакллари, билим ва кўникмалар, шунингдек, улар билан боғлиқ ашёлар ва маданий маконлар мажмуи сифатида талқин этилади [1]. Демак, унинг марказида моддий объектнинг ўзи эмас, балки уни яратаётган, сақлаётган ва кейинги авлодга узатаётган инсон, жамоа, ижро амалиёти ва билим тизими туради. Шу нуқтаи назардан археологик ёдгорлик, меъморий иншоот ёки музей ашёси асосан моддий маданий меросга мансуб бўлса, ҳунармандчилик маҳорати, оғзаки анъана, ижрочилик, маросим ва уларни узатиш механизми номоддий мероснинг асосий тадқиқот объектидир.

Files

56.pdf

Files (336.8 kB)

Name Size
md5:df5ceedfab5db725b5eb958bc42185fc
336.8 kB Preview Download