А. Анорбоев. Болаларнинг кибер(рақамли)ҳуқуқлари ва уларнинг ҳуқуқий кафолати. Кибералогия методи асосида тайёрланган монография. – Т.: "Dimal" нашриёти, 2026 й. – Б. 368.
Authors/Creators
Description
А. Анорбоев. Болаларнинг кибер(рақамли)ҳуқуқлари ва уларнинг ҳуқуқий кафолати. Кибералогия методи асосида тайёрланган монография. – Т.: “Dimal” нашриёти, 2026 й. – Б. 368.
Мазкур монографияда дунёда биринчи марта муаллифлик киберология методидан фойдаланган ҳолда, болаларнинг кибермуҳитдаги (рақамли) ҳуқуқлари, уларнинг назарий-ҳуқуқий ва амалий мазмун-моҳияти, таснифи ҳамда муҳофаза қилишнинг ижтимоий-демографик зарурияти, юридик, техник, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, хавфсизлик таҳлили кенг кўламда тадқиқ этилган. Муаллиф ушбу тадқиқот орқали болаларнинг киберҳуқуқларини фақатгина анъанавий ёки тор доирадаги юридик нормалар билан ҳимоя қилиш етарли эмаслигини исботлаб, уларни ҳуқуқий, техник, ижтимоий, психологик, иқтисодий ва алгоритмик жиҳатдан комплекс тизимлаштириш зарурлигини асослаб берган.
Тадқиқот жараёнида халқаро ҳужжатлар, жумладан БМТ Конвенцияси, Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг 25-сонли умумий тартибдаги мулоҳазаси ва ISO/IEC стандартлари, шунингдек, АҚШ, Франция, Германия, Япония, Хитой, МДҲ ва бошқа хорижий давлатларнинг миллий қонунчилик тажрибаси чуқур қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, миллий ҳамда хорижий олимларнинг илмий қарашлари билан бир қаторда замонавий сунъий интеллект тизимларининг (Gemini, ChatGPT) таҳлилий ёндашувлари ҳам кенг қамровда ўрганиб чиқилган.
Киберология методи воситасида болаларнинг киберҳуқуқлари ўзаро узвий боғлиқ ҳолда комплекс таҳлил қилинган бўлиб, улар қаторига кибермуҳитга кириш, рақамли таълим, ахборот олиш ва иштирок этиш ҳуқуқлари, рақамли шахсият, шахсга доир маълумотлар, махфийлик ва автономияга оид кафолатлар, кибербуллинг, онлайн-груминг, Deepfake ҳамда зарарли ахборотдан ҳимояланиш чоралари, шунингдек, рақамли адолат, шаффофлик ва платформаларнинг ҳисобдорлигига оид ҳуқуқлар тўлиқ қамраб олинган.
Тадқиқот якунида миллий қонунчиликни, жумладан Жиноят ва Фуқаролик кодекслари ҳамда соҳавий қонунларни такомиллаштириш, Ланзароте конвенцияси стандартларини имплементация қилиш бўйича комплекс норматив-ҳуқуқий ва институционал таклифлар ишлаб чиқилган. Мазкур монография олимлар, тадқиқотчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба ва докторантлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тезкор-қидирув ва назорат тузилмалари ходимлари, АКТ ва киберхавфсизлик соҳаси мутахассислари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган..
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия этилган.