ЖИГАР ЦИРРОЗИ КАСАЛЛИГИДА ПОРТАЛ ГЕМОДИНАМИКА ВА СПЛАТНИК КРОВОТОК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ УЛЬТРАТОВУШ ДОППЛЕРОГРАФИЯСИ ЁРДАМИДА БАҲОЛАШ ВА КЛИНИК-ДИАГНОСТИК АҲАМИЯТИ
Authors/Creators
Description
Мақсад: Жигар циррози билан оғриган беморларда ультратовуш допплерографияси (УТД) ёрдамида портал ва сплатник гемодинамика кўрсаткичларини комплекс баҳолаш ва қизилўнгач варикоз кенгайган веналари (ВРВП) хавфини ноинвазив прогноз қилиш мезонларини ишлаб чиқиш. Материал ва усуллар: Тадқиқотга жигар циррози мавжуд 120 нафар бемор ва 30 нафар соғлом кўнгилли (назорат гуруҳи) жалб этилди. Беморлар Child-Pugh шкаласи бўйича 3 гуруҳга (А, B, C) бўлинди. Барча беморларга рангли ва импульсли допплерография хамда ЭГДС текширувлари ўтказилди. Натижалар: Циррози оғирлашган сари дарвоза венаси диаметри (Dpv) 11.2±0.4 мм дан 15.6±0.8 мм гача кенгайди, чизиқли қон оқими тезлиги (Vmean) эса 22.4±1.2 см/с дан 11.3±0.9 см/с гача сезиларли пасайди. Застой индекси (CI) Child-Pugh C синфида 0.142±0.012 см·с га етди. Талоқ артерияси резистивлик индекси (SARI > 0.64) ва Сплено-портал индекс (SPI > 0.052) қизилўнгач варикоз веналари қон кетиши хавфини юқори аниқликда (AUC 0.884, сезувчанлик 89.2%, спецификлик 84.6%) баҳолаш имконини берди. Хулоса: Ультратовуш допплерографияси портал гипертензия оғирлиги ва гемодинамик бузилишларни эрта босқичда аниқлашда ҳамда инвазив бўлмаган ҳолда ВРВП хавфини прогноз қилишда юқори информитивликка эга.