Published October 15, 2026 | Version v1

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯГОНА ТАЪЛИМ, ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СТРАТЕГИК УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ: ИНСОН КАПИТАЛИ, ИЛМИЙ САЛОҲИЯТ ВА ГЛОБАЛ РАҚОБАТБАРДОШЛИК

  • 1. Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, "Тошкент метрополитени" АЖ бошқаруви раисининг илмий-инновацион ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – Тошкент давлат транспорт университети проректори

Description

Мазкур мақолада Ўзбекистонда мактабгача таълимдан бошлаб умумий ўрта, профессионал ва олий таълим, илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятгача бўлган жараёнларни ягона стратегик тизим асосида ривожлантиришнинг концептуал ва институционал асослари тадқиқ этилган. Глобал рақобатбардошликни таъминлашда инсон капитали сифати, таълим босқичлари ўртасидаги узвийлик, педагогларнинг касбий салоҳияти, таълимни бошқариш самарадорлиги ва илм-фан натижаларининг иқтисодиётга татбиқ этилиши ўзаро боғлиқ омиллар сифатида таҳлил қилинган. Тадқиқотда тизимли таҳлил, қиёсий ёндашув, институционал таҳлил ва стратегик умумлаштириш усулларидан фойдаланилган. Халқаро тажрибани миллий шароитга мослаштириш, ҳудудий тафовутларни камайтириш, рақамли маълумотларга асосланган бошқарувни такомиллаштириш ҳамда натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асослаб берилган. Тадқиқот натижасида миллий таълим ва илм-фан тизимини ривожлантиришнинг интеграциялашган концептуал модели таклиф этилган. Унинг асосини инсон капиталига инвестицияларни кучайтириш, таълим сифатини узлуксиз баҳолаш, муассасалар мустақиллигини масъулият билан уйғунлаштириш ва илмий билимларни инновацион маҳсулотларга айлантириш ташкил этади.

Files

ZDIFV5I29P8400.pdf

Files (714.1 kB)

Name Size
md5:afe8cc2f6f672ae73959fd857ec5ac65
714.1 kB Preview Download