Published October 14, 2026 | Version v1

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Description

Мақолада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик масалалари, хусусан, муаллифлик ҳуқуқи объектларидан сунъий интеллектни ўқитиш ва ундан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинган. Европа Иттифоқида шаклланаётган ҳуқуқий ёндашувлар ҳамда Марказий Осиё давлатларидаги мавжуд ҳуқуқий тартибга солиш ҳолати қиёсий жиҳатдан ўрганилган. Тадқиқотда сунъий интеллектни мустақил фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик субъекти сифатида тан олишдан кўра, уни ишлаб чиқувчи, профессионал оператори ёки ундан фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва жавобгарлигини белгилаш мақбул эканлиги асосланади. Шунингдек, AI билан боғлиқ муаллифлик ҳуқуқи низоларида маълумотлар тўпламининг келиб чиқиши ва манбаси, лицензиялар, opt-out билдиришлари, AI тизими версияси ҳамда яратилган натижанинг шаклланиш тарихини ҳужжатлаштириш муҳим далиллар сифатида кўриб чиқилади. Марказий Осиё давлатлари учун AIни ўқитишда муаллифлик ҳуқуқи объектларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шаффофлик, opt-out, лицензиялаш ва самарали фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя механизмларини қамраб олган уйғунлаштирилган минимал ҳуқуқий стандартларни шакллантириш таклиф этилади.

Калит сўзлар: сунъий интеллект, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик, муаллифлик ҳуқуқи, интеллектуал мулк, AIни ўқитиш, ўқитиш маълумотлари

Files

128-135.pdf

Files (498.4 kB)

Name Size
md5:55cfc01e87a4f2dfbfe1846c883d97d0
498.4 kB Preview Download