СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИЯ ПОРТФЕЛИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЧИЛИК САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Authors/Creators
Description
Мазкур мақолада замонавий бозор трансформацияси ва финтех экотизимлари ривожланиши шароитида суғурта компанияларининг инвестиция портфели таркиби, даромадлилиги ҳамда рақамли воситачилик самарадорлиги академик таҳлил қилинган. Ўзбекистон суғурта бозорида активларнинг банк депозитларига юқори даражада боғлиқлиги (55–65%) ва қатъий маъмурий-миқдорий лимитларнинг салбий оқибатлари ривожланган давлатлар (OECD, АҚШ, ЕИ) тажрибаси билан қиёсий диагностика қилинган. Тадқиқотда суғурта мажбуриятлари ва инвестиция активлари ўртасидаги муддатлилик номутаносиблигини (Duration Gap) баҳолаш, «Эҳтиёткор шахс тамойили» (Prudent Person Principle) ва хатарга асосланган актив-пассивларни бошқариш (ALM) стандартларини жорий этиш зарурияти илмий асосланган. Шунингдек, рақамли суғурта агрегаторлари ва маркетплейсларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, Очиқ суғурта (Open Insurance API) архитектурасини ривожлантириш, алгоритмик сотувлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда DORA регламенти асосида АКТ операцион барқарорлиги ва киберхавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Files
1232-1245.pdf
Files
(505.6 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:e233cb7b87f55f98830843cc3bd0b16e
|
505.6 kB | Preview Download |