Published September 25, 2026 | Version v1

СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ЯГОНА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ҚАЙД ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ШАХСЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Description

Мазкур мақолада Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги институтининг ҳуқуқий хусусиятлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 17³-моддаси ҳамда 175-моддаси асосида ҳуқуқбузарликни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқлашнинг ҳуқуқий аҳамияти, маъмурий жавобгарлик субъектини белгилаш, юридик шахс раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳуқуқий мақоми, маъмурий иш юритишда электрон маълумотлардан далил сифатида фойдаланиш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилиги шароитида маъмурий жавобгарликни қўллашнинг қонунийлик, ҳуқуқий аниқлик, айблилик, индивидуаллаштириш ва мутаносиблик принциплари билан боғлиқ жиҳатлари ёритилган. Мақолада автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ҳуқуқбузарликни қайд этиш инсон омилини камайтириши билан бирга, шахсни жавобгарликка тортиш учун электрон маълумотларнинг ишончлилиги, яхлитлиги ва процессуал жиҳатдан тўғри расмийлаштирилиши муҳимлиги асослаб берилган. Шунингдек, рақамли солиқ назоратини такомиллаштириш ва маъмурий жавобгарликни қўллаш амалиётида ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш юзасидан таклифлар илгари сурилган

Files

CAJEI 0936.pdf

Files (185.4 kB)

Name Size
md5:fea9dbeadbe49592ba46ac1ebd4345bb
185.4 kB Preview Download