Published September 17, 2026
| Version v1
Conference paper
Open
Қорақалпоқ тили фонетикасини ўқитишда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг инновацион имкониятлари
Description
Мазкур тезисда таълим жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари ва уларнинг қорақалпоқ тили фонетикасини ўқитишдаги аҳамияти ёритилган. Таълим жараёнини рақамлаштириш ўқув материалларини интерактив шаклда тақдим этиш, талабаларнинг мустақил ишлаш фаоллигини ошириш, назарий билимларни амалий машғулотлар билан уйғунлаштириш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш имконини беради. Тадқиқот доирасида қорақалпоқ тили фонетикасидаги силлабемик ҳодисаларни ўргатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилиб, интерактив дастурий воситалардан таълим жараёнида фойдаланиш методик жиҳатдан асосланган.