УНДИРУВ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА ҚАРЗДОРНИНГ МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРИ РЕЖИМИ
Authors/Creators
Description
Мазкур мақолада қарздорнинг мулкий ҳуқуқларига ундирув қаратишнинг назарий ва амалий масалалари таҳлил қилинган. Фуқаролик ва ижро қонунчилигида “мол-мулк” ҳамда “мулкий ҳуқуқлар” тушунчаларининг ўзаро нисбати, банк ҳисобварағидаги пул маблағлари ва дебиторлик қарздорлигининг ҳуқуқий табиати кўриб чиқилган. Шунингдек, мулкий ҳуқуқларни хатлаш, баҳолаш ва мажбурий реализация қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар, даъво муддати ўтган талаб ҳуқуқларига ундирув қаратиш имконияти ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг ундирув объекти сифатидаги хусусиятлари тадқиқ этилган. Мулкий ҳуқуқларни оммавий савдолар орқали реализация қилишнинг амалдаги механизми танқидий баҳоланиб, талаб ҳуқуқини ўтказиш билан цессия институти ўртасидаги ҳуқуқий боғлиқлик очиб берилган. Муаллиф мулкий ҳуқуқларнинг ўзига хос ҳуқуқий табиатини ҳисобга олган ҳолда уларни хатлаш, баҳолаш, реализация қилиш ва янги ҳуқуқ эгасига ўтказишнинг махсус ҳуқуқий механизмини шакллантириш бўйича таклифларни илгари суради.
Калит сўзлар: қарздор, мулкий ҳуқуқлар, ундирув қаратиш, ижро иши юритиш, дебиторлик қарздорлиги, талаб қилиш ҳуқуқи, даъво муддати, мутлақ ҳуқуқ, интеллектуал мулк, хатлаш, баҳолаш, оммавий савдо, цессия.