ҲАРБИЙ БЎЛИНМАЛАРДА КОМАНДИРЛИК ВА ЕТАКЧИЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ
Authors/Creators
Description
Бугунги кунда ҳарбий бўлинмалар фаолиятининг самарадорлиги командирнинг касбий билим ва бошқарув кўникмалари билан бир қаторда, унинг етакчилик салоҳиятига ҳам бевосита боғлиқ. Замонавий командир мураккаб ва тез ўзгарувчан вазиятни баҳолаш, қисқа вақтда асосланган қарор қабул қилиш, вазифаларни тўғри тақсимлаш ҳамда шахсий таркибни ягона мақсад сари сафарбар эта олиши лозим. Айниқса, юқори руҳий босим, ахборот етишмаслиги ва хавф мавжуд шароитларда командирнинг шахсий намунаси, масъулияти, қатъияти ва жамоа ишончини қозона олиши бўлинманинг маънавий-руҳий ҳолати ҳамда жанговар шайлигига сезиларли таъсир кўрсатади.