Published August 25, 2026 | Version v1

ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА БОЗОРИДА ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ МАРКЕТИНГ ТАҲЛИЛИ ВА «SOMNILAKS NIIVS ФИТОЧАЙ» БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК АСОСЛАРИ

Description

Ушбу комплекс илмий тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси тинчлантирувчи ва уйқуни яхшилайдиган дори воситалари бозорининг (АТХ N05CB, N05CD, N05CF, N05CH ва N05CM) 2021–2025 йиллардаги ретроспектив маркетинг таҳлили ҳамда ушбу сегментдаги юқори импорт боғлиқлигини (94,5% қиймат, 96,3% натурал ҳажм) бартараф этишга қаратилган маҳаллий «Somnilaks NIIVS Фиточай» биологик фаол қўшимчасининг (БФҚ) оптимал таркиби ва саноат технологияси ишлаб чиқилди. Маркетинг таҳлили натижасида бозорда натурал ҳажмнинг қисқариши (CAGR = −15,5%) фонида «нархлар ҳисобига ўсиш» (+2,7% USD) ва мутлақ импорт устунлиги кузатилгани, импорт ўрнини босиш салоҳияти 61,0% ни ташкил этиши аниқланди. Фармако-технологик тадқиқотлар давомида 5 турдаги маҳаллий доривор ўсимлик хомашёлари асосида яратилган фитокомпозициянинг фракцион ва фармо-техник хоссалари (табиий қиялик бурчаги 34°, Карр индекси 15.15%, Хауснер коэффициенти 1.18) халқаро фармакопея (Ph. Eur., USP) мезонларига пурра мослиги ва автоматик қадоқлаш ускуналарида юқори оқувчанликка эга эканлиги исботланди. Технологик  регламенти такомиллаштирилди.

Files

YO 6613.pdf

Files (298.9 kB)

Name Size
md5:d6562fae1755133091804ecba7c8dc7b
298.9 kB Preview Download