Published June 20, 2017 | Version v1

Пиретроидлар. Табиий учоқли ва трансмиссив касалликлар муҳофазаси. Монография

Description

Ушбу монографик тавсиянома арахноэнтомология лабораторияси ходимлари А. Рўзимуродов, М. Раҳимов, А. Исмоилов, Д. Абдуллаева, З. Мардиев, Ф. Пўлатов, Д. Воҳидова, Ғ. Ашировлар томонидан Зарафшон воҳаси  зообиоценозлари (экотоп, экотонлари) шароитида ўтказилган янги маҳаллийлаштирилган пиретроид (фитоасосли) инсектоакарицидларни одамлар ва ҳайвонларнинг эктопаразит ва эктопаразитозлари ҳамда ўта ҳавфли трансмиссив касалликларнинг Vector (специфик) тарқатувчиларига қарши курашда 1984 – 2017 йиллар давомида ўтказилган илмий-тадқиқот ва синов тажрибалари натижалари асосида ёзилди.

Китоб биология, экология, паразитология, санитария, токсикология соҳасида илмий-тадқиқот ишлари ва дезинсекция, дезакаризация, антибактериал мудофаа, кимёвий муҳофаза тадбирлари билан  шуғулланувчи ветеринария ва медицина врачлари,  илмий ходимлари,  ўқув юртлари талабалари ҳамда бошқа китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Рисолада келтирилган амалий тавсиялар биоценозларда табиий ўчоқли ва трансмиссив касалликлар эпизоотияси, эпидемияси, иммиграцияси ёхуд бактериал хуружлар юз берган ҳолларда муҳофаза тадбирларини амалга ошириш имконини беради.

Files

Монография_merged.pdf

Files (611.2 kB)

Name Size Download all
md5:4eea2855de29c61d716f75bb0254492d
611.2 kB Preview Download