Published June 19, 2026 | Version v1

ПЕРФОРАТИВ ГАСТРОДУОДЕНАЛ ЯРАЛАРДА ЖАРРОҲЛИК УСУЛИНИ ТАНЛАШНИНГ ДИФФЕРЕНЦИАЛЛАШТИРИЛГАН МЕЗОНЛАРИ

Description

Перфоратив гастродуоденал яралар шошилинч абдоминал жарроҳликнинг энг кенг тарқалган ва прогностик жиҳатдан оғир ҳолатларидан бири бўлиб қолмоқда. Замонавий лапароскопик ва видеоассистент технологияларнинг ривожланишига қарамай, муайян беморда жарроҳлик усулини танлашнинг аниқ объектив мезонлари бугунги кунгача етарлича ишлаб чиқилмаган. Усулни субъектив танлаш операциядан кейинги асоратлар ва такрорий аралашувлар хавфини оширади. Шу боис яра атрофидаги маҳаллий ўзгаришлар кўлами ва беморнинг умумий ҳолати оғирлигини комплекс баҳолашга асосланган дифференциал ёндашувни ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. 

Files

Давранов А 569-570 XXI.pdf

Files (202.5 kB)

Name Size
md5:ffd6ce52eabb161ed7807013c39e5903
202.5 kB Preview Download